Latest news

10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14

Мухтор Қурбонов: "Биринчи босқичда ҳаммаси режадагидек кечди" News

Мухтор Қурбонов: "Биринчи босқичда ҳаммаси режадагидек кечди"

Ўз олдига яна кучлилар сафига чиқишни асосий мақсадлардан бири сифатида қўйган "Шўртан" ушбу вазифани деярли 60-70 фоизга уддалаб бўлди.
Сабаби биринчи босқичда умуман мағлубиятга учрамаган ғузорликлар ғарб минтақасида етакчилик қилиш билан бирга, рақибларини кўп бор йирик ҳисобларда мағлубиятга учрата олди. Бу эса жамоанинг элитага чиқиш имкониятини бирмунча ошириб юборди. 22 июлдан йиғинни бошлаган "Шўртан" иккинчи босқичга ҳам астойдил тайёргарлик кўрмоқчи. Бу ҳақда бош мураббий Мухтор Қурбонов билан суҳбатлашганимизда, айтиб ўтди.

- Мухтор ака, бошқарувингиздаги "Шўртан" биринчи босқични аъло даражада якунлади. Бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган жамоа табиийки ўз-ўзидан турнир жадвалида карвонбошчликни ўз қўлига олди. Айтингчи биринчи босқичдаги иштирокинглардан шахсан ўзингизни ҳам кўнглингиз тўлдими?
- Ҳа, биринчи босқич режа асосида ўтди. Биз ўйлаган барча ишларимизни амалга ошира олдик. Лекин бу билан камчиликларимиз йўқ дея олмайман. Ҳали қилиниши керак бўлган ишлар ҳам бор. Давралар оралиғида ушбу муаммоларни бартараф этишга уринамиз.

- Жамоангизни мағлубиятсиз ўтказган биринчи давраси нима билан боғлиқ? "Шўртан" ҳақиқатдан ҳам кучлими ёки унинг рақиблари кучсизми?
- Биласизми, бунга икки хил манода қараш мумкин. "Ғарб" минтақасидаги жамоаларни камситиб, уларни чиндан ҳам кучсиз деб бўлмайди. Эътибор берган бўлсангиз, ўз майдонимиздаги учрашувларда йирик ғалабаларимиз сони кўп бўлди. Сафарда эса аксинча гарчи ғалаба қозонган бўлсакда, бунга жуда қийин эришдик. Сабаби шуки, майдонларнинг холати ўзимизнинг майдонимиз сингари сифати зўр эмас. Ғузорда футбол ўйнаш учун майдоннинг холатини идеал кўришга келтиришган. Бунинг учун маъмуриятга миннатдорчилик билдириб ўтаман. Шунинг учун ҳам уй баҳсларимизда ўзимиз хоҳлаган ўйинни намойиш этмоқдамиз. Сафардаги учрашувларда эса кўпроқ бу нарса бизга муаммо туғдирмоқда. Қолаверса тан олиш керак, "Шўртан"нинг таркиби бошқаларга нисбатан кучли. Мавсум бошида биринчи лига савиясида тажрибали бўлган ўйинчилар билан таркибни кучайтиргандик.

- Нима деб ўйлайсиз, иккинчи даврада ҳам "Шўртан" ўзини кўрсата оладими?
- Энди кучли жамоалар сараланиб, жиддий кураш кечиши аниқ. Олдимизга қўйилган вазифани уддалаш учун бор кучни ишга соламиз. Иккинчи босқичда бизга қийинчилик туғдириши мумкин бўлган жамоалар кўп. Буни ҳозир яхши тушуниб турибман. Ўз навбатида биз ҳам давралар оралиғида тайёргарликни янада кучайтирамиз.

- Иккинчи босқич арафасида қайси чизиқларни қўшимча футболчи жалб этишни режалаштиргансиз?
- Агар имкони бўлса, ҳужум чизиғидаги рақобатни янада кучайтиришимиз керак. Шунингдек марказий ярим ҳимояда ўйинни ўз қўлига ола биладиган етакчи ўйинчига мухтожмиз. Бироқ ҳозир бундай футболчилар йўқ.


Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика