Latest news

10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14

Мухтор Қурбонов: "Андижонга ғалаба қозониш мақсадида келгандик" News

Мухтор Қурбонов: "Андижонга ғалаба қозониш мақсадида келгандик"

"Андижон" ва "Шўртан" (0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Мухтор Қурбонов иштирок этди.
- Бугун томошабоп ўйин бўлди деб ўйлайман. Чунки иккала жамоа ҳам очиқ ва ҳужумкор ўйин намойиш этди. Гол уришимиз учун бир қатор вазиятлар бўлди. Аммо бу имкониятлардан фойдалана олмадик. Натижада учрашув жанговор дуранг билан якунланди. Гарчи сафарда дурангга эришган бўлсак-да, натижадан қониққаним йўқ. Боиси Андижонга ғалаба қозониш мақсадида келгандик.

Афсуски, юта олмадик. Ўйиндан қайсидир маънода қониқиш ҳосил қилган бўлсам-да, вазиятлардан фойдалана олмаганимиз ранжитди. Сўнгги пайтларда голли вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз. “Насаф” ва ундан аввал “Пахтакор” билан бўлган учрашувларда ҳам гол уришимиз учун имкониятлар бўлди. Бир тарафдан, жамоамизда ҳар бир ўйинда голли вазиятлар бўлаётгани мени хурсанд қилмоқда.

 -Таран бугун кўп югургани боис чарчаб қолганини сездим. Ҳар бир мураббий ўйинда янги кучларни тушириб бурилиш ясагиси келади. Мен ҳам Клишинни майдонга тушириб ўйинни кучайтиришни ўйлагандик. Чунки Виктор ўтган турда “Насаф” билан ўйинда яхши ҳаракат қилганди. Шу сабабли Таранни Клишинга алмаштиргандим.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика