Latest news

19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  5 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  4 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  16 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:54"Персеполис" — "Алуминиум Арак". Таркиблар маълум  1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  28

Мухриддин Ахмедов: "Қўқон-1912"да менга имкон берилмади" News

Мухриддин Ахмедов: "Қўқон-1912"да менга имкон берилмади"

Давралар оралиғида ПРО-Лига "В" гуруҳи иштирокчиси "Ёзёвон" жамоасидан "А" гуруҳи иштирокчиси "Норин" жамоасига кўчиб ўтган дарвозабон Муҳриддин Ахмедов сайтимизга интервью берди.

- Салом Муҳриддин! Янги жамоага мослашиб олдингизми?

- Ассалому алайкум! Раҳмат, ўрганиб қолдим. Умуман олганда "Норин" жамоасида илгари ҳам ўйнаганман, шу боис жамоага тезда киришиб кетдим.

- Давралар оралиғида жамоангизни ўзгартиришингизга нима сабаб бўлди?


- Ҳа, давралар оралиғида "Норин" жамоасидан Рустам Дўрмонов менга қўнғироқ қилиб, қизиқарли таклиф билдирди. Шунингдек, Про-лига "А" гуруҳида  ўзимни синаб кўриш истаги туғилган эди. Чунки, "А" гуруҳида кучли жамоалар билан ўйнаш имконияти бор.

- Сизга Суперлига жамоаларидан таклиф тушмадими?


- Қишда Суперлига жамоаси иштирокчиси "Қўқон-1912" клуби йиғинида иштирок этдим. Илгари бу жамоада ўйнаганман, маълум бир сабабларга кўра, жамоадан кетгандим. Шундан бери аввалги "Биринчи лига" ва ҳозирги "Про-лига" жамоаларида ўйнаяпман. Қишда "Қўқон-1912" жамоаси йиғинида иштирок этганимда тўғриси менга имкон берилмади, дарвозага қўйиб, синовдан ўтказишмади. Мен ўзи қўқонликман, агар "Қўқон 1912" жамоасида ўйнаганимда менга қулай бўларди. Мени нима учун бу чақиришмаганини, йиғин вақтида синаб кўрмаганини тушунолмадим. Футболда ишонч муҳим нарса, мен ўзимга ишонаман, "Қўқон-1912" жамоасида ўйнаб кета оламан.

Нима ҳам дердим, бу тақдир. Айни дамда "Норин" жамоасида ҳамма шароитлар мени қониқтиради. "Ёзёвон" жамоасига ҳам меҳрим баланд, жамоа мухлисларини доим ёдимда сақлайман.


Бекзод Толибов суҳбатлашди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика