Мухлисларга раҳмат! Ислом Тўхтахўжаев ОЧЛ 1-тур энг чиройли гол муаллифи
08 mar 2019 15:14
News
Мухлисларга раҳмат! Ислом Тўхтахўжаев ОЧЛ 1-тур энг чиройли гол муаллифи
ОФК сайтида давом этган сўровнома ўз якунига етди.
Сайт ходимлари Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-турида киритилган энг чиройли голни аниқлаш учун сўровнома ўтказишди. Чиройли голлар орасида "Локомотив" ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевнинг "Ал Ваҳда" дарвозасига киритган голи ҳам бор эди. Кўрган бўлсангиз керак, Ислом жарима тўпини маҳорат билан амалга оширди.
Бир кун давом этган сўровномада 2262 мухлис қатнашиб, шулардан 1441 нафари Ислом Тўхтахўжаевга овоз беришди. Натижада "Локо" сардори 64 фоиз овоз билан биринчи ўринни эгаллади ҳамда унинг голи ОЧЛ 1-туридаги энг чиройли гол деб топилди. Шу ўринда Ислом Тўхтахўжаев учун овоз берган барча мухлисларга миннатдорчилик билдириб қоламиз.

Link :
Source : the-afc.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments