Latest news

18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  1 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  6 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  16 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  44 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  7 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  7 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  13 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1

Мухлислар Мане ўйнай олиши учун ЖЧни ортга суришни сўрашмоқда News

Мухлислар Мане ўйнай олиши учун ЖЧни ортга суришни сўрашмоқда

Сенегал терма жамоаси мухлислари "Бавария" ҳужумчиси Садио Маненинг жароҳати туфайли Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионатини бошқа муддатга қолдиришни талаб қилиб, петиция тузишди.

"Африканинг энг яхши футболчиси Садио Мане жароҳат олган, шунинг учун биз унинг учун Жаҳон чемпионатини кейинга суришимиз лозим!", – дейилади муаллифнинг Change.org сайтидаги петициясида.

Мане учун Жаҳон чемпионатини кейинга қолдириш талаб қилинган петицияга исталган киши имзо чекиши мумкин.

Аввалроқ Африка терма жамоаси етакчиси Германия Бундеслигаси доирасидаги "Бавария"нинг "Вердер"га қарши учрашувида (6:1) пайидан жароҳат олгани маълум бўлганди. Аввалроқ Франциянинг "L'Equipe" нашри жароҳат 30 ёшли сенегаллик футболчининг бўлажак жаҳон чемпионатида иштирок этишига халақит бериши ҳақида хабар берганди.

Мане жорий мавсум "Бавария" сафида барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида Сенегал терма жамоаси мусобақа мезбонлари – Қатар, Эквадор ва Нидерландия терма жамоаси билан бир гуруҳда ўйнайди.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика