Latest news

16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  4 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  1 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  4 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  12 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1

Мухлислар клубининг мухлисларга мурожаати! News

Мухлислар клубининг мухлисларга мурожаати!

Бугунги ўйинда терма жамоамиз мухлисларнинг кўмагига муҳтож. Бугун биз гуруҳдаги ўзимизга тегишли ўринни қайтариб олишимиз керак.

Бугун стадионга иложи борича кўпроқ ватанимиз байроқлари билан келинглар, стадионга ёғоч ушлагичли байроқлар билан кириш мумкин эмас, лекин оқ пластик ушлагиччи байроқларга рухсат бор.

Байроқ ҳажми 1х2 метр, пластик ушлагичи эса 120 сантиметрга рухсат бор. Ўйиндан 15 дақиқа олдин стадион суҳандони миллий терма жамоамиз футболчиларини таништириш жараёнида ҳам кичик янгилик киритилган, стадионга ташриф буюрган мухлислардан илтимос қиламиз: Суҳандон ҳар бир футболчини исм ва фамилиасини айтганидан сўнг барчамиз биргаликда Ўзбeкистон деб олқишлаймиз!


Рақиб жамоа футболчилари таништирилганда эса ўзбекона маданиятни сақлаган ҳолда қарсак чалиб туришингини илтимос қиламиз!

Тўғри, сир эмас ҳозирда стадион кассаларида фақатгина дарвоза орти ва ён тарафларидаги секторларга жой қолган холос, лекин ўйинга оз фурсат қолганида ўша виждонини пулга сотганлар чипталарни ўз нарҳида хаттоки арзонроққа ҳам сота бошлашади, азиз ватандошлар барчангизни “Пахтакор” Марказий стадионига таклиф этамиз. Барчамиз бир тану бир жон бўлиб миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлайлик, осмони мусаффо тинч юртимиз Ўзбекистон омад сенга ёр бўлсин!
Олға Ўзбeкистон!

Абдураҳмон Фозилов


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика