Latest news

16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  0 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  1 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  1 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  15 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  16 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4

Мутолаа учун. Роналду ўзбекистонлик асос солган "Jacob & Co" компанияси соатларини тақишидан хабарингиз борми? News

Мутолаа учун. Роналду ўзбекистонлик асос солган "Jacob & Co" компанияси соатларини тақишидан хабарингиз борми?

Кечагина футбол юлдузи Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед" клуби билан шартномасини бекор қилди.

Бу хабар бутун дунёни ларзага солди. 5 карра "Олтин тўп" эгаси айни дамда клубсиз. 

Ахборот майдонида ҳамманинг эътиборини ўзига тортиб турган Роналду ўз Instagram саҳифасида МЮ дарвозасига урилган гол тасвири туширилган қўл соатларини намойиш қилди. Соат эса дунёга машҳур қимматбаҳо заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи компания "Jacob & Co" билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилди.



Энг қизиғи шундаки, "Jacob & Co" компанияси асосчиси ва эгаси ўзбекистонлик Жейкоб (асл исми Ёқуб) Арабодир.



Ёқуб Арабов 1965 йил 3 июнь куни Тошкент шаҳрида туғулган. 

Болалик даврларидаёқ соат таъмирлашга қизиқан Ёқуб ўсмирлик пайтида соатсозга шогирд бўлиб тушган.

1979 йил Ёқуб оиласи билан Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳрига кўчиб ўтади. Кейинчалик эса дунёга маҳшур заргарлик буюмлари ишлаб чиқаруқчи олмос ҳудуди 47-кўчасида тақинчоқ ишлаб чиқарувчи тадбиркор қўлида ишлайди.

Орадан ваҳт ўтиб Ёқуб Манхэттендаги кичик тақинчоқ фабрикасини 8 минг доллар эвазига сотиб олади. 3 йил давомида фабрика мижозларга заргарлик буюмлари етказиб бериш билан шуғулланади.

1986 йилда эса Ёқуб шаҳсий "Diamond Quasar" компанияси ва "Jacob & Co" брендига асос солади, ва Манхэттендаги биринчи дўконини очади.

1990 йилга келиб эркаклар учун биринчи бриллиант тақинчоқларини ишлаб чиқарган компания бўлишга эришади.

2007 йилда Арабов "Jacob & Co" SA брендининг дунёда такрори йўқ "Quenttin" соатини тақдим этди.

2013 йилда тақдим этилган Epic SF24 соатлари эса икки вақт зонаси ҳамда 24 шаҳарнинг вақтини бир вақтда кўрсатиб тура олади.



Яқинда эса Ёқуб дунёни яна бир шов-шувли янгилик билан лол қолдирди. У ўз Instagram саҳифасида дунёдаги энг баланд турар жой биносини Дубайда қураётганини эълон қилди.

Ҳозирда Арабов дунёга маҳшур инсонлар билан ҳамкорлик қилмоқда, бунга исбот сифатида унинг Instagram'даги саҳифасини келтириш мумкин.

Абдулвосит тайёрлади

Роналду клубдан кетганини эълон қилишидан бироз ўтиб МЮга урган голи тасвирланган соатни намойиш қилди 

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика