Latest news

02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  7 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  20 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галасарой" эса йирик ҳисобда зафар қучди  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  5 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  5 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  8 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  15 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  3 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  122 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  1 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14

Мутолаа учун. "Реал" ва "Барселона" курашган Арда Гюлер ким ўзи? News

Мутолаа учун. "Реал" ва "Барселона" курашган Арда Гюлер ким ўзи?

Ёш ва иқтидорли туркиялик футболчи ЛаЛиганинг юлдузи бўлиши кутилмоқда.

Дунёнинг топ-клублари доимо ёш ва иқтидорли футболчиларни кузатиб боришади. Улардан бири "Фенербахче"да  ўйнаган Арда Гюлер бўлди. 18 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи учун "Реал", "Барселона", "Арсенал", "Астон Вилла" ва "Боруссия" Д каби клублар кураш олиб борди. Барибир у учун курашда дунёнинг икки гранд клуби етакчилик қилди.

Гюлер якунда "Реал"ни танлади. "Галактикос" футболчи учун 20 млн евро тўлади. Шунингдек, яна 10 млн евро бонуслар тариқасида ваъда қилинди. Хавбек "Реал" билан 6 йиллик шартнома имзолади. Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг барча деталларини келишиб олишди. Футболчи клубга ўтганидан кейинги интервьюсида бошқа жамоага ижарага кетиш истаги йўқлигини маълум қилди. Унинг режаси - "Реал"нинг асосий таркибида ўйнаш. Ох, бу болакайнинг жасоратига қойил.

Унинг футболдаги қобилиятлари мактабдаги иккинчи синфидан кўринишни бошлади. Мактабдаги жисмоний тарбия ўқитувчиси унга Анқарада жойлашган "Генчлербирлиги" футбол академиясига боришини тавсия қилган. У ернинг машғулот қароргоҳи Гюлернинг уйига яқин эди, унинг ота-онаси ўқитувчисининг тавсиясига кўра ўғлини ўша ерга олиб борди. Арда биринчи машғулотдаёқ ўзини кўрсатди ва биринчи уринишдаёқ жамоага қабул қилинди.

Орадан бир қанча вақт ўтиб, у "Фенербахче" эътиборига тушди. Йигитча тўпиғида жароҳати бўлишига қарамасдан ёшлар турнирларида ўзини кўрсатди. Футболчининг ўйиндаги фойдалилиги катталигини кўрган "Фенербахче" барибир таклиф жўнатди. Арда ва унинг оиласи 2019 йили 500 километр босиб ўтди ва Истанбулга етиб борди. Бу хавбекнинг  фаолиятидаги энг асосий қарор бўлди. У болалигидан "Фенербахче" мухлиси бўлиб ўсган ва Алекс де Соузанинг ўйинларига ҳавас қилганди.

Пандемия Гюлернинг режаларини бузиб юборди. Футбол аста-секинлик билан қайта бошлаганидан кейин у "Фенербахче"нинг U-17 ва U-19 жамоаларида ўйнай бошлади. Ёш туркиялик футболчи 22 ўйинда 10 гол ва 7 ассист қайд этди. 2021 йил январида у илк профессионал шартномасини қабул қилди.

"Фенербахче" мураббийи Витор Перейра Гюлернинг ривожланишини доимий кузатиб борган. Ёшлар таркибларида унга доимий имтиёзлар берилган. 2020/21 йилги мавсум ўрталарида уни асосий жамоа машғулотларига чақиришган. Бироқ у навбатдаги мавсумда асосий жамоада дебютини ўтказган. Ўшанда у Европа лигаси саралашида ХИК Хельсинкига қарши ўйинда захирадан майдонга тушган. Орадан 3 кун ўтиб, Гюлер миллий чемпионатда майдонга тушган. Арда "Антальяспор"га қарши ўйинда захирадан ўйинга қўшилган ва голли паси билан жамоасига ғалаба келтиришига муносиб ҳисса қўшганди.

Яхши стартга қарамасдан, Перейра Гюлерни асосий таркибда майдонга туширмасди. Бироқ бош мураббийлик пости Исмоил Карталга текканидан кейин барчаси ўзгариб кетди. Конференциялар лигаси 1/16 финалида "Славия"га қарши иккала ўйинда ҳам голли пас берган ва футболчи энди "Аланьяспор" дарвозасини ишғол қилди. Шундан кейин уни ҳеч ким асосий жамоадан кетказиб юборгиси келмайди.

2021/22 йилги мавсум якунланганидан кейин футболчи ёшлар жамоасида ўйнагани йўқ. У чемпионатнинг иккинчи турида "Қосимпошо" дарвозасига иккита гол урган бўлса-да, Жорже Жезуш жамоасининг барқарор асосий таркиб футболчисига айланиши учун иккинчи давра керак бўлди. Ўша мавсум якунларига кўра, 35 ўйинда майдонга тушиб, 6 гол ва 7 ассист қайд этди. Арда "Фенербахче"нинг Туркия Кубогини ютишида катта ёрдам берди. Бу жамоанинг 2014 йилдан бери илк соврини бўлди. Финал баҳсида у 90 дақиқа ўйнади ва бир ассист амалга оширди.

Гюлер эндигина 18 ёшда, клуб ва турли хил ёшдаги термаларда хар хил нуқталарда ўйнаган. Асосан ҳужумкор ярим ҳимоячи ва ўнг қанот вингери сифатида майдонга тушаётган Арда чап қанот вингери, марказий ҳужумчи ролида ҳам ўйнай олади. Арда ростдан ҳам жуда тез ўйнайди ва тўпни яхши назорат қила олади. У тезлик олган вақтда тўхтатиш осон бўлмайди. Ундан ташқари, хавбек курашларга киришдан қўрқмайди, бу эса тўпнинг тезда ўз жамоасига қайтишига ёрдам беради.

Гюлернинг асосий ютуқларидан бири - ўзи учун бўш ҳудудлар яратади ва ҳужумчилар учун тўпни етказиб беришда фаол. Гарчи ёш бўлишига қарамасдан ўйинлар давомида жуда кам хато қилади ва ҳужумнинг якуний палласидаги паслари аниқ чиқади. Унинг узун ва қисқа паслари аниқ боргани учун ўйинлардаги фойдали иш коэффициенти доимо юқори бўлади.

Бироқ унинг ҳам камчиликлари бор. У чап оёғига ўрганиб қолган, тажрибали гавдали ҳужумчи елкама-елка кураш орқали тўпни олиб қўйиши мумкин. Шу сабабли Гюлер илк навбатда жисмоний ҳолатини яхшилаши керак. Чунки уни олдинда гавдали ҳимоячиларга қарши ўйинлари кутиб турибди.

Жасоратли гаплар ва жанговар кайфиятга қарамасдан, "Реал"нинг асосий таркиби учун кураш осон бўлмайди. Бошқа жиҳатдан олиб қараганда, Винисиус, Родриго ва Эдуардо Камавингани ҳисобга олсак, яъни, ҳужум чизиғи асосан ёшлардан ташкил топаётганини тушунсак, навбатдаги мавсумда Гюлерга ҳам имконият берилиши мумкин. Бунинг учун мавсумолди йиғинлардаги ўйинларни кузатиш керак бўлади.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика