Latest news

15:22"Ўлганимда ётиб дам олиш учун кўп вақтим бўлади" — Бруну Фернандеш  0 14:58Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ форматда йиғин ўтказади  7 14:31"Челси" ушбу мавсум илк бор титул ҳомийси либосини кийди  2 13:59Суперлига. 8-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" 1 нафардан йўқотишга эга  2 13:36Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "Бошланғич таркибдаги жой ҳеч кимга кафолатланмаган"  13 13:08Гвардиола "Барселона" ҳақида: "Бундай ўйин билан стадионлар ҳеч қачон бўш қолмайди"  12 12:39Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?  4 12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  13 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  14 10:50ПСЖ етакчиси «Арсенал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин  16 10:23Кевин Де Брюйнега асосий даъвогар жамоа маълум  2 09:48«Барселона» «Байер» етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 09:40Рубен Аморим кечаги йирик ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:14Ҳусановнинг агенти «Барселона»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  28

Мустафо Байрамов: “Жамоанинг айрим мухлисларига “Навбаҳор”нинг салбий натижалари керакка ўхшайди” News

Мустафо Байрамов: “Жамоанинг айрим мухлисларига “Навбаҳор”нинг салбий натижалари керакка ўхшайди”

“Навбаҳор” бош мураббийи Мустафо Байрамов ҳам учрашувдан олган таассуротлари билан қисқача тарзда ўртоқлашди.
«Қўқондаги мағлубиятдан кейин “Металлург”дан уч очкони олмасак бўлмасди. Айнан шундан келиб чиққан ҳолда ўйинга тайёргарлик кўрдик. Футболчиларимиз бугун яхши ўйин кўрсатишди. Гол уриш учун рақиб дарвозаси олдида қатор имкониятлар юзага келди. Лекин, барча вазиятларни голга айлантиришни имкони бўлмади. Боз устига етакчи ўйинчиларимизнинг бир гуруҳи турли сабабларга кўра майдонга туша олишмади. Шунга қарамай, муҳим ғалабани қўлга киритдик. Мухлисларимизни ушбу ғалаба билан табриклайман. Шу ўринда бир гапни айтиб ўтишни истардим. Жамоанинг айрим мухлисларига “Навбаҳор”нинг салбий натижалари керакка ўхшайди. Жамоа ютган пайтда бизни мақташади. Аксинча омадимиз чопмай имкониятни бой берган пайтларимизда далда бўлишни ўрнига оёғимизга болта уришга ҳаракат қилишади. Аслини олганда ашаддий ишқибоз ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз жамоасига содиқ қолмоғи керак. Ана шундай мухлислардан “Навбаҳор”ни қийин кунларда ҳам қўллаб қувватлашларини тилаб қолардим. Ана ўшанда “Навбаҳор” аввалги мавқеини тиклаб олади деган умиддаман», - дейди Мустафо Байрамов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика