Latest news

00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  0 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  1 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  1 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0

Мустафо Байрамов: "Нўъмон Ҳасанов кўрсатмалари билан ўйинда ўзгариш қила олдик" News

Мустафо Байрамов: "Нўъмон Ҳасанов кўрсатмалари билан ўйинда ўзгариш қила олдик"

"Навбаҳор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди:
Мустафо Байрамов, “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи: “Чемпионатнинг сўнгги турини ғалаба билан якунлашни мақсад қилгандик. Бироқ биринчи бўлимда омад биздан юз ўгирди, ўйинимиз қовушмади. Рақиб ўйинчилари эса яратилган имкониятларидан фойдаланиб, дарвозамизга иккита тўп киритишга эришишди. Иккинчи бўлимда Нўъмон Ҳасанов футболчиларга ишончли ўйин намойиш этиб, қўрқмасдан ҳаракатланиш лозимлигини ўқтириб, керакли кўрсатмаларни бергач "Навбаҳор" ўйинида ўзгариш рўй берди. Қолаверса, мухлисларимизга ҳам ажойиб қўллаб-қувватлаганлари учун ташаккур билдираман. Бугун улар тинмай жамоамизни олға бошлаб туришди. Шунингдек иккинчи таймда майдонга тушган футболчилар ҳам ўйинда бурулиш ясашга муваффақ бўлишди. Шунинг учун айтишим мумкинки, ўзгаришлар ўз сўзини айтди ва бизга фойда келтирди".
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика