Latest news

15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  0 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  1 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  2 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  1 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  12 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  7 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5 11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  6 10:27"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди  7 10:05УEФА ПСЖга катта миқдорда жарима белгилади  1 09:34ПСЖ футболчисини Туркия жамоаси сотиб олди  4 09:03"Барселона" дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири билан ҳомийлик шартномасини имзолади  2 08:32"Насаф" футзал жамоаси уч нафар Қирғиз Республикаси терма жамоаси аъзолари билан шартнома имзолади  1

Мустафо Байрамов: “Бош мураббий Роберт Гай, бетоблиги сабабли учрашувда иштирок этмади” News

Мустафо Байрамов: “Бош мураббий Роберт Гай, бетоблиги сабабли учрашувда иштирок этмади”

Гулистондаги ўйиндан сўнг, “Навбаҳор” мураббийлар штабида ишлаб келаётган Мустафо Байрамов учрашув тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Кузатган бўлсангиз, учрашув ўта қизғин ва муросасиз тарзда кечди. Бугунги рақибларнинг кучи тенг эди. Афсуски, футболчилар яратилган хавфли вазиятларни йўққа чиқаришди. Агарда имкониятлардан тўлиқ фойдаланганимизда учрашувда ғалаба қозонардик.

- Кези келганда гулистонликларнинг посбони маҳоратига тан бермасдан иложимиз йўқ. Бир неча бор жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. “Гулистон” ишчи жамоа эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Майдон эгаларига уч очко жуда зарур эди. Учрашувда йигитларга гулистонлик ҳимоячи баланд бўйли Бобур Акбаровни қўриқлашларини айтгандим. Бироқ ҳимоячимиз Тимур Яфаров буни уддалай олмади.

- Энди бош мураббий Роберт Гай хусусида тўхталадиган бўлсам, бетоблиги сабабли учрашувда иштирок этмади. “Гулистон” футболчилари ва махаллий ишқибозларни ғалаба билан қутлайман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика