Latest news

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  1 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Мусобақага тобора оз қолган бир пайтда, Куала-Лумпурдаги кундалик News

Мусобақага тобора оз қолган бир пайтда, Куала-Лумпурдаги кундалик

Ҳозирча барчаси режа асосида кечяпти. Сайтда иш тўхтаб қолмаслиги учун Нарзуллани 4 январь куни учириб юборган эдик.
Хайрулла ака иккимиз эса бир кун кейин Малайзия пойтахти сари парвоз қилдик. Биздан ташқари самолёт Осиё Кубоги сари йўлга чиққан 80 нафарга яқин ишқибозни ўз бортига олган эди. Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги делегациямиз Куала-Лумпурга Тошкент вақти билан соат 6:00да қўнди. Маълумот учун, Малайзия Ўзбекистон вақтидан 3 соат олдинда. Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтсам, йил сайин Ўзбекистон ҳаво йўлларини мижозларга хизмат қилиш сифати ошиб бораяпти. Бошқа компаниялардан энг катта фарқи, еб ичишни маромига келтиради. Бунинг учун компания вакилларига ўз миннатдорчилигимизни билдириб ўтишни сайтимиз вакиллари ўзларига бурч деб билдилар.

Малайзия пойтахтига 7 соатдан сал ортиқ учасиз. Бешинчи соатдан кейин худдики вақтлар тўхтаб қолади. Бу гапимни узоқ давлатларга парвоз қилиб юрган кишилар тўлиқ қўллаб-қувватласалар керак. энди тасаввур қилаверинг, терма жамоамиз Дубайдан Сиднейга 14 соатли парвозни амалга оширди. Куала-Лумпурдан Сиднейга қадар эса яна етти соатлик парвоз. Илк маротаба экваторга яқин келдим. Экватор чизиғи Малайзия ва Сингапур давлатларининг ўртасидан ўтган. Ҳамроҳларим ҳақида тўхталиб ўтсам, Саидмурод ака терма жамоа мухлислар клубида "Пахтакор" шарафини ҳимоя қиладилар. Ҳасан акамни ҳам барчангиз танисангиз керак. Ҳасан оғанинг футболдаги Ҳусани бўламан. Иккимиз бир вақтда футбол фотожурналистикасига кириб келганмиз. Айни пайтда Ўзбекистон футбол федерациясида фаолият олиб бораётган бу киши, 1982 йилда таваллуд топган бўлиб, қаторасига учинчи Осиё Кубогида иштирок этиш бахтига сазовор бўляпти. Бу оддий гап бўлиб кўриниши мумкин-ку, аммо тўрт йилда бир маротаба бўладиган учта қитъа чемпионатида иштирок этиш катта бахт. Каминада ҳам турнирлар сони анча ортиб қолди. Қатардаги Осиё Кубоги, БААда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ва ўсмирлар иштирокидаги ЖЧ. Туркияда ёшлар ўртасида ЖЧ ва яқинда Инчеон шаҳрида ташкил этилган Осиё ўйинлари. Сайт ва ўқувчи манфатидан келиб чиқиб, имкон қадар терма жамоамиз қатнашадиган мусобақаларни танлаймиз, бари-бир ўзингники, ўзингникида!

Агар росмана катта мусобақаларда фаолият олиб борсангиз, бу катта тажриба мактаби бўлиш билан бирга, чет элдаги ҳамкасбларингизни иш фаолиятини ўрганиш ҳам демакдир. Лирик чекиниш учун узр. Яна бир ҳамроҳим Хайрулла Холиқов. Ўзининг иккинчи йирик мусобақасига йўл олаётган ҳамкасбимиздан ОКда максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Абдураҳмон Фозилов ҳақида гапирмасам ҳам бўлса керак, барчангиз у кишини танийсизлар. Сўнгги йилларда сайтимизга анча фойдаси тегаётган киши. Меҳмонхоналарни бепул қилиб берадими-е )) ... Албатта бу биз учун яхши. Журналистни ҳар қадамда моддий техника базасига бир нима бўлиб қолиши мумкин. Масалан кеча 300 АҚШ долларига тенг қийматга эга, фотоаппаратни кичик аксессуарини олишга мажбур бўлдим. Олмасам ҳам бўлмас эди. Мана шундай пайтлар тежалган пуллар ас қотишини кўраверинг-да. "Локомотив"даги Одил акани ҳам аоҳида такидлаб ўтсам, жуда ажойиб инсон. Ёшлари катта бўлишига қарамай, кўнгил ёш. "Бунёдкор" мухлислар  клуби сардори Шавкат ака эса бизни Куалада кутиб олдилар. Улар ҳақида Нарзулла ўз кундалигида ёзиб ўтган эди. Нарзулла учун узр сўрайман, бошқа кундалик ёза олмади. Камтарда бола. Аэрапортда биринчи бўлиб "Насаф"дан Жонсон ака билан кўришдим. Ака, етар шунча бронза, секин кумуш, кейин олтинга ҳаракатни бошлаш керак десам, бизда 10та олтинга тенг ОФК Кубоги бор деб кулиб қўйдилар. Терма жамоа шуниси билан биз учун қадрли. Унда "Пахтакор", "Локомотив", "Насаф" ёки "Бунёдкор" деган нарса йўқ. Унинг атрофида ҳамма бирлашади ва ҳамма мухлислик қилади. Бундай мухлислар фақат ва фақат ғалабага муносиб, буни ўқиётган футболчилар, эшитиб қўйинг, сизларни қоқилишга ҳаққингиз йўқ! Русларнинг бир гапи бор, дружба дружба, служба служба. Дўстлик ўз йўлига, иш ўз йўлига.

Меҳмонхонага келиб, инстаграмдаги сахифамга сурат қўяр эканман, таг сўз қолдирдим:
- Фарҳод ва Садриддин, биз Куаладамиз. Қаерга меҳмонга борайлик?

Бу икки футболчи билан деярли ёшлигидан танишман. Инсонийликни жойига қўйишадиган кишилар. Синовдан аъло даражада ўтишди. Кўп ўтмай Фарҳод вайбер орқали қўнғироқ қилди, минг ҳижолат билан Куала Лумпурга бора олмаслигини айтди. У истиқомат қиладиган шаҳар машинада трибандлик бўлмаса 1 соатдан ортиқ келадиган масофада жойлашган. Аксига олиб, унинг шаҳарчасида катта тошқин содир бўлибди. Кўплаб кишилар қурбон бўлишган. Провинцияда 5 кунлик мотам куни эълон қилинган. У юборган видеоларни кўриб, жаннатмакон Ўзбекистонимдан ўргилай дедим. Телефон орқали Тожиев ва Абдуллаев сайтимиз ўқувчиларига ўз саломини айтиб юборди.

Мазкур кундаликни Куала-Лумпур аэрапортида ёзяпман. Бу вақтда Тошкентда, уйқунинг энг ширин лаҳзалари ҳукмронлик қилаётган бир пайт, соат 4:00. Биз эса Сиднейга учиши керак бўлган ҳаво лайнеримизни кутяпмиз. Малайзия вақти билан соат 9:10да учиб, Сиднейга маҳаллий вақт соат 20:00да қўндик. Австралия ва Ўзбекистон ўртасидаги вақтлар тафовути 6 соатни ташкил этади. Яъни биз олдиндамиз. Яшил қитъадаги илк кун ҳақида, эртага ўқувчи!

Нодирхўжа Юлдашев
Куала-Лумпур
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика