Latest news

09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  0 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  0 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  8 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  3 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  3 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  6 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  6 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0

Мускатдан текзор хабар News

Мускатдан текзор хабар

Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги илк учрашувини ўтказади.
Рақибимиз сайёрамизнинг деярли бешдан бир қисм аҳолиси яшайдиган Хитой бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18.00да 15 минг томошабинга мўлжалланган "Сиб" стадионида бошланади. Учрашувга ҳакамлар тайинланган. Лекин барча Конфедерациялар орасида энг қолоғи ҳисобланган ОФК ҳали ҳакамлар гуруҳини ошкор қилмаган.

Бизга Мускат шаҳридан айтишларича, ўйин бошланишига бир ярим соат вақт қолганда ҳакамлар номи эълон қилинармиш. Бизга хабар қилишларича, ҳозир Мускатда ҳаво ҳарорати 17-20 даража атрофида. Футбол ўйнаш учун жуда яхши иқлим шароити. Лекин тез-тез ёмғир ёғяпти. Бу майдон майсасининг ҳолатига ҳам таъсир ўтказяпти. Шу боис, майдоннинг бугунги ҳолатини идеал деб бўлмайди. Кечқурун хатто қалинроқ кийиниб юришга ҳам тўғри келяпти. Майдоннинг ҳолатини яхши сақлаш мақсадида жамоалар билан ўзаро келишган ҳолда машғулот ўтказмасликка қарор қилинган. Учрашувдан бир кун олдинги расмий машғулотлар ҳам бошқа майдонда ўтказиляпти. Жамоалар бир кун олдин бориб, стадион ва майдон билан шунчаки танишиб қайтишяпти. Олтита машғулот майдони танлаб олинган. "Султон Қобус" стадиони олдида улардан бири жойлашган. Султон Қобус университетида иккита машғулот майдончаси бор.

"Аҳли Седаб", "Боушир" ҳамда "Мускат" клубларига қарашли стадионлар ҳам машғулот учун ажратилган. Барча иштирокчи жамоалар аввалдан белгиланган жадвал бўйича бу майдонларда машғулот ўтказишади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўзининг Уммондаги илк машғулотини 10 январь куни маҳаллий вақт билан соат 17дан 19гача "Султон Қобус" университетидаги майдонда ўтказган. 11 январь куни Боушир стадионида худди шу соатларда машғулот бўлиб ўтди. Бир ҳил вақтда машғулот ўтказилиши Ўзбекистон  Хитой учрашувининг бошланиш муддати билан боғлиқ.

Режа бўйича 13 январь кунги машғулотлар "Мускат" клубига қарашли стадионда олиб борилади. 15 январь куни соат 18дан 20гача "Султон Қобус" стадиони ёнидаги майдонда терма жамоамизнинг машғулот ўтказиши режалаштирилган. Худди шундай қолган жамоалар ҳам жадвал асосида машғулотларини ташкил этишади.

Камолиддин АЛИМОВ
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика