Latest news

10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  0 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  1 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  3 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  40 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0

Мурзоев - сентябрь ойида "Динамо"нинг энг яхши футболчиси News

Мурзоев - сентябрь ойида "Динамо"нинг энг яхши футболчиси

Сўнгги икки ҳафта давомида «Динамо» клуби расмий сайтида ўтказилган сўровнома якунига кўра, мухлислар жамоанинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчисини аниқлашди.

Кутилганидек, иккинчи даврада «Динамо» сафига қўшилиб ўз голлари билан мухлисларни хушнуд этаётган Камолиддин Мурзоев сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. 28 ёшли ҳужумчига 74 та овоз, яъни 54.4 % мухлис овоз берган.

Қайд этиш жоизки, Мурзоев «Динамо» учун энг омадли трансферлардан бири бўлди. Камолиддин Олий Лиганинг сўнгги еттита турида фақат «Нефтчи» билан ўйинда пенальтидан фойдалана олмаган бўлса, қолган барча ўйинларни голсиз тарк этмади. Яъни сўнгги 7 ўйинда – 6 та гол! Бу ҳар қандай ҳужумчи учун ажойиб натижадир.

19-тур: «Динамо» - «Шўртан» (3:3) – гол!

20-тур: «Локомотив» - «Динамо» (2:1) – гол!

21-тур: «Динамо» - «Навбаҳор» (2:1) – гол!

22-тур: «Металлург» - «Динамо» (4:2) – гол!

23-тур: «Динамо» - «Нефтчи» (0:1) – ноаниқ пенальти.

24-тур: «Сўғдиёна» - «Динамо» (1:2) – гол!

25-тур: «Динамо» - «Бунёдкор» (1:1) – гол!

Айнан ушбу сермаҳсуллик Камолиддин Мурзоевнинг мухлислар томонидан энг яхши футболчи дея тан олинишига сабаб бўлди.

Август ойида «энг яхши футболчи» дея тан олинган Илҳом Юнусов эса бу сафар иккинчи ўринда қайд этилди. Самарқандлик тажрибали яримҳимоячига 44 овоз (34,4%) берилган. Сўровномда мухлислар, шунингдек жамоамизнинг икки марказий ҳимоячиси Илдар Маматказин (7,4%), Артём Филипосян (4,4%) ва тобора мухлислар ишончини оқлаётган дарвозабон Муҳиддин Худоёров (1.5%)га овоз беришган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика