Latest news

22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  1 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  1 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  1 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1

Муроджон Тошматов: “Мухлисларга манзур келадиган ўйин бўлди” News

Муроджон Тошматов: “Мухлисларга манзур келадиган ўйин бўлди”

Бундан бир неча соатлар олдин Суперлига 2-туридан ўрин олган АГМК ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди.

Унда мезбонлар ишончли 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва жорий йил ҳисобидан дастлабки уч очкони қўлга киритди. Баҳсдаги биринчи голга махоратли футболчи Муроджон Тошматов муаллифлик қилди. Қайсидир маънода биринчи гол учрашув боришига таъсирини ўтказди. Биз эса баҳс якунида одатдагидек ярим ҳимоячининг фикрлари билан қизиқдик.

“Мухлисларга манзур келадиган ўйин бўлди деб ўйлайман. Боиси, икки жамоа ҳам тўп билан кўпроқ муомала қилишга ва ҳужумкор футбол кўрсатишга интилди. Курашларга бой учрашув бўлди. Албатта, ғалаба қозонган бўлсакда қийналдик. Машаққатсиз бирор нарсага эришиб бўлмайди. Шунингдек, бундай ўйинларда омад ҳам зарур. Иккинчи гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Яратилган вазиятлардан фойдаланганимизда ҳисоб йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди. Аммо, муҳими уч очко. Бу ютуқ ўзимизга бўлган ишончни янада оширса ҳеч гап эмас”, - дейди Тошматов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика