Latest news

09:26"Андижон" футболчилари ОЧЛ 2 қуръасидан олдин ўз фикрларини билдиришди  0 08:57"Манчестер Сити" футболчисини 70 миллион еврога сотмади  2 08:28Александер Исак "Ньюкасл"га бойкот эълон қилди  6 07:59Бугун "Насаф" ва "Андижон" халқаро майдондаги рақибларини билиб олишади  0 07:30Суперлига. Бугун 19-турга старт берилади  1 01:47"Челси" Гарначо учун 30 миллиондан кўп тўламоқчи эмас  1 01:11Эрик тен Хаг: "Фақатгина Гарри Поттер катта тезликда яхши жамоа ташкил қилиши мумкин"  5 00:11Санчога харидор топилди  0 23:52"Реал"нинг янги футболчиси: "Мен учун энг зўр футболчи - Месси"  17 23:22Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" вазифани уддалай олмади  2 22:59Ринат Дасаев: "Ўзбекистонга Жаҳон чемпионатида омад тилайман"   1 22:38Тимур Кападзе: "Майдонга Дасаевга гол ураман деб тушган эдим"   1 22:14Доннарумма "Сити"да қанча маош олади?  7 21:53Расман: Мастантуоно - "Реал" футболчиси!  4 21:29Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" сўнгги босқич олдидан мағлуб бўлди  8

Мурод Холмуҳаммедов - май ойининг энг яхши футболчиси News

Мурод Холмуҳаммедов - май ойининг энг яхши футболчиси

championat.asia талқинига май ойининг энг яхши футболчиси деб "Қўқон-1912" ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов тан олинди.

"Қўқон-1912" олдинги ойда олий лигада умуман мағлубиятга учрагани йўқ (1та ғалаба ва 3та дуранг). Жамоа ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедовнинг қўқонликларнинг ижобий натижалар қўлга киритишида хиссаси катта бўлди. Тажрибали футболчи ҳимоя марказида рақибларнинг ҳужумларини қайтаришда ва кези келганда ҳужумларга ўтиб голлар уришга эришди.

Холмуҳаммедов "Навбаҳор" билан ўйинда сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол уриб жамоасига бир очко тақдим этганди. "Бухоро" билан учрашувда эса унинг урган голи якунда жамосига ғалаба келтирди. 

Май ойида олий лигада Марат Бикмаев "Локомотив", Жавоҳир Сидиқов "Қўқон-1912", Хуршид Ходжаев "Олмалиқ" ва Жалолиддин Машарипов "Локомотив" каби футболчилар ҳам лауреат бўлишга лойиқ ўйин намойиш этишди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида олий лигада "Қўқон-1912" ҳужумчиси Филип Райевац, апрель ойида "Локомотив" вакили Марат Бикмаев энг яхши деб тан олинганди.


Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика