Latest news

18:39Сергей Лушчан: "Футболчи индивидуал хатога йўл қўйяптими, демак унинг маҳорати бўйича саволлар бор. Мақсадлар масаласи бўйича муваффақиятсиз мавсум бўлгани аниқ"  1 18:20Суперлига. "Динамо" супер ва автоголлар эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  7 17:30"Ньюкасл" - "Арсенал"  0 17:28U19 чемпионати. "Пахтакор" 3 дақиқада киритилган 2та гол эвазига чемпион бўлди  7 17:11Суперлига. "Олимпик" - "Навбаҳор" 1:2  0 16:54Суперлига. Жамшид Болтабоевнинг дубли "Навбаҳор"га "Олимпик" устидан ғалаба келтирди  11 16:33Эшитдик-да! "Истиқлол" - "Пахтакор" ўйини нейтрал давлатда эмас Эронда бўлади  3 16:26"Қизилқум" - "Динамо". Асосий таркиблар билан танишинг  0 16:04Акмал Мозговой: "Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас"  10 16:03Лионель Месси келажакда мураббий бўладими?  3 14:56МЮ 7та сабаб туфайли Аморимни танлаган экан  7 14:06Эшитдик-да! Бекободдан совуқ шамол эсмоқда ёхуд "Металлург"нинг кейинги тақдири қандай кечади?   8 14:05U19 чемпионати. Бронза учун курашда "Олимпик"нинг қўли баланд келди  0 13:57Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчисига Суперлиганинг 4 клуби қизиқмоқда  4 13:42Рўзиқул Бердиевнинг "Насаф" бошқарувига келганидан бери ҳаётимизда нималар ўзгарди?  4

Мурод Холмуҳаммедов: «Ҳамма айбни мураббийга ағдариш инсофдан эмас» News

Мурод Холмуҳаммедов: «Ҳамма айбни мураббийга ағдариш инсофдан эмас»

Жаҳон чемпионати сабаб Суперлигада танаффус юзага келди.

Ҳозирданоқ айтиш мумкинки, навбатдаги учрашувлар шиддат бобида биринчи давра ўйинларидан анча фарқ қилади. Кучли олтиликка кириш учун кураш янада кескинлашади. Ўз ўрнида турнир жадвалининг иккинчи қисмида жойлашган жамоалар ҳам отга қамчини босишади.

Ана шундай клублардан бири «Қўқон-1912»дир. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари чемпионат баҳсларини яхши бошлашганди. Лекин давра ўрталарига келиб, ишлар орқага кета бошлади.

Иккинчи давра олдидан қўқонликлар 14та ўйиндан 15 очко тўплаб, турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб туришибди. Биз жамоа сардори Мурод Холмуҳаммедов билан боғланиб, ундан биринчи давра якунлари ва мавсумнинг ҳал қилувчи қисмигаолиб борилаётган тайёргарлик юзасидан интервью олдик.

- Мурод, дам олиш қандай давом этмоқда? Футболни бир зумга бўлсада унутиб, бор эътиборни оилага қаратдингизми ёки барибир, хаёлнинг бир четида футбол турибдими?

- Дам олиш кўнгилдагидек ўтяпти. Оила аъзоларим билан хориж сафарида бўлиб турибмиз. Соҳамиз - футбол, касбимиз футболчи бўлгани учун уни эсдан чиқаришнинг сира иложи йўқ. Аксарият ҳамкасбларим қатори мен ҳам футболни ҳаётимнинг ажралмас бир бўлаги, деб биламан. Истаймизми ёки йўқ, барибир, мавзу айланиб футболга тақалаверади.

- Ушбу таътил биринчи давра якунлари бўйича хулоса чиқариш учун ҳам керак. Шу маънода, ортга назар ташлаб, ўтказилган ўйинлар ҳақида нима деган бўлардингиз?

- Менимча, ҳар бир футболчи ўзича хулоса чиқариб олиши шарт. Ўзига «Биринчи даврада жамоамга ёрдамим тегдими? Мураббийларнинг айтганини қилдимми? Мухлисларнинг ишончини оқладимми?» каби саволлар бериши керак. Йўл қўйган хато ва камчиликларини бартараф этиш ҳақида бош қотириши лозим, деб ўйлайман. Худди шу саволларни мен ҳам ўзимга бердим. Ўзига яраша тегишли хулосаларни чиқаряпман. Ортда қолган ўйинларга тўхталадиган бўлсам, ўйлашимча, бизга омад етишмади. Салбий томондан панд берган бошқа омилни кўрмаяпман.

- Жамоангиз 14та ўйинда 15 очко жамғарди ва айни пайт 9-ўринни эгаллаб турибди. «Қўқон-1912»нинг ички потенциалидан келиб чиқсак, бу нисбатан яхши натижами ёки аксинча, ёмон?

- Шунча ўйинда 15 очко тўплаш - бу жуда ҳам қониқарсиз натижа. Шахсан мен шундай ҳисоблайман. Ҳозир турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнимиз бизга умуман мос эмас. Аслида, таркибимиздаги футболчилар билан бемалол кучли олтиликда юришимиз керак. Афсуски, ўз майдонимизда ўтказган ўйинларда керагидан ортиқ очко йўқотдик.  Меҳмонларга ҳотамтойлик қилиб, очко улашдик. Ўша ўйинларимизни таҳлил қиладиган бўлсак, қандай мағлубиятга учраган ёки дуранг ўйнаганимизни тушуниш жуда мушкул. Кўзингизга ишонмайсиз. Бутун ўйин давомида тўлиқ устунликка эга бўлганмиз. Шунчаки, юзага келтирилган қулай вазиятлардан оқилона фойлана олмаслигимиз натижасида қимматли очколардан маҳрум бўлганмиз. Начора, омад келмаса қийин экан.

- Агар мавсумнинг бу қисмини омадсиз деб ҳисобласангиз, бундай бўлишига қандай омиллар сабаб, деб ўйлайсиз?

- Тўғрисини айтсам, омадсизликнинг асл сабаби нимада эканлигини аниқ айта олмайман. Буни битта гап билан тушунтири мушкул.

- Жамоада мухлислар билмаган муаммолар борми?

- Фикримча, ҳар қандай клубнинг ўзига яраша муаммоси бўлади. Бу эса ички сир сифатида ўша жамоадан ташқарига чиқмаслиги керак. Қайси клубда муаммо йўқ? Манаман деганида ҳам молиявий томондан бўлмаса ҳам, бошқа масалаларда муаммолар бор ва бу нормал ҳолат. Бир текис ҳаётдан ҳам одам зерикади.

- Клуб раҳбарияти футболчилар таътилга чиқиб кетиши олдидан йиғилиш ўтказдими? Унда нималар дейишди?

- Биз Суперлигадаги ҳозирча сўнггиси бўлиб турган учрашувни Наманганда «Навбаҳор» жамоасига қарши ўтказдик. Ўзига хос «Водий дербиси» бўлиб ўтди. Афсуски, бу ўйинда ўта ёмон натижа кўрсатдик. Йирик ҳисобда ютқазамиз, деб сира ўйламагандик. Табиийки, учрашувдан сўнг клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчиларнинг кайфияти йўқ эди. Шу боис ҳам биринчи давра якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилмади. Кийиниш хонасининг ўзида мураббийлар кичик йиғилиш ўтказиб, таътилдан қайтгач, барчасини ўзаро гаплашиб олишимизни айтишди. Янги режалар тақдим этилишини таъкидлаб, бизни таътилга кузатишди.

- Сардор сифатида биринчи давра учрашувларида қайси чизиқ вакиллари ўз имкониятидан паст даражада ўйин кўрсатди, деб ўйлайсиз?

- Бизда жамоавий ўйин яхши йўлга қўйилган. Бу томонлама муаммо кузатилмади. Фақат юзага келтирилган хавфли вазиятларни голга айлантиришда муаммоларга дуч келдик. Алоҳида бир чизиқ вакилларини ўз салоҳияти ва имкониятидан пастроқ даражада ўйнади, деб айта олмайман. Лекин бир нарсани тан олиш керак, охирги 3-4та учрашувда ҳимоячиларимиз мураббийлар кутган ўйинни кўрсата олишмади. Жуда кўп вазиятларда қўпол хатоларга йўл қўйишди. Бунинг натижасида қимматли очколарни бой бериб қўйдик. Бу нарсани ҳеч иккиланишсиз айтишим мумкин. Яъни, сўнгги ўйинларда ҳимоячилар панд бериб қўйишди.

- Шу саволнинг мантиқий давоми: қайси чизиқларни кучайтириш керак, деб ҳисоблайсиз?

- Ўйлашимча, ҳар бир позицияда рақобат юзага келиши лозим. «Ўз даражамдан паст ўйин кўрсатсам, мураббий менинг ўрнимга бошқа футболчини қўяди», деган фикр ҳар бир ўйинчида бўлиши шарт. Агар қайсидир чизиқ вакили рақобатдан ҳоли бўлса, демакки, ўша позиция ўйинларда панд бериб қўяди. Айни пайт бизнинг ҳужум чизиғимизда рақобат йўқ. Мураббийларимиз олдида турган асосий вазифа шу позицияни кучайтириш. Яна билмадим, таркиб масаласидаги муаммолар мураббийларга кўпроқ аён. Уларнинг ўзлари уларнинг ечими ҳақида бош қотиришаётгани аниқ.

- Одатда, ғалаба футболчиники, мағлубият эса мураббийники дейишади. Шу маънода олиб қарасак, «Қўқон-1912»нинг муваффақиятсиз иштирокида фақат бош мураббий ва унинг ёрдамчилари айбдормикан?

- Ҳақиқатан ҳам, сиз айтган жумла мана бир неча йилдирки, футболда ишлатиб келинади. Лекин шахсий фикримча, мағлубият ва омадсизликларга бутун жамоа аъзолари бирдек айбдор ва жавобгар деб ҳисоблайман. Ғалаба ҳам, мағлубият ҳам бутун жамоаники. Қаердадир биз мураббийлар берган вазифа ва кўрсатмаларни бажара олмадик. Ўз имконият даражамиздан паст ўйин кўрсатган пайтларимиз бўлди. Тўғри, мураббийлар натижа учун жавобгар саналишади. Аммо ҳамма айбни мураббийга ағдариш инсофдан эмас. Мураббий ўзи майдонга тушиб ўйнаб бермайди-ку!

- Вазиятга реал қарасак, «Қўқон-1912» ҳозирги ҳолатида Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашадими ёки бошқа режалари борми?

- Менимча, ҳа, яъни ўз ўрнини сақлаб қолиш учун курашади. Лекин ҳали ҳаммаси олдинда. Иккинчи даврада сценарий мутлақо ўзгариб кетса, ажабмас. Агар астойдил ҳаракат қилсак, кучли олтиликка ҳам кириб олишимиз мумкин. Иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. Албатта, буни вақт кўрсатади. Ҳар доим ҳам ўйлаганингиз амалга ошавермайди. Лекин ҳаётда кутилмаган ҳолатлар ҳам учраб туради. Олдиндан ҳеч нарса дея олмайман. Энг муҳими, ҳар бир соҳада истак ва ишонч бўлиши керак. Агар биз шу ишни бажарамиз, деб ўзимизни биринчи галда ишонтира олсак, ажаб эмас, эҳтимол, биринчи босқични кучли олтиликда якунлармиз.


Манба. "Интерфутбол" газетаси

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика