Latest news

12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   1 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  4 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  3 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  4 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  5 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  5 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  17 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  11 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  32 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1

Мурод Холмуҳаммедов 29 ёшга тўлди News

Мурод Холмуҳаммедов 29 ёшга тўлди

Бугун “Қўқон-1912” жамоасининг етакчи ўйинчиларидан бири, жамоа сардори Мурод Холмуҳаммедовнинг туғилган куни.

Қўқонлик мухлисларининг ёқимтойи, жамоа юраги саналган ушбу футболчи бугун ўзининг 29 ёшини қарши олмоқда.

Шу муносабат билан “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва “Марказий” стадион ходимлари номидан Мурод Холмуҳаммедовни чин юракдан табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, футболчилик фаолиятида омад тилаб қоламиз.

Сўнгги йилларда ушбу футболчи ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозониб келмоқда. Муроджон тўпурарлик борасида ҳам бошқаларга ўрнак бўлаётганини эътироф этиш жоиз. Келаётган мавсумда ҳам Мурод Холмуҳаммедовга омад тилаймиз.

Мурод Холмуҳаммедов "Қўқон-1912" жамоасининг сардори, жамоанинг юраги, мухлисларнинг энг севимли футболчиси ... Бундай таърифларни яна кўплаб давом эттиришимиз мумкин. Бундан ташқари Муроджон жамоанинг штатли пенальти тепувчи футболчиси ҳисобланади. Холмуҳаммедов "Қўқон-1912" жамоаси сафига қўшилганидан бери чемпионат ва Ўзбекистон кубоги ўйинларида ҳали бирор марта пенальти тепишда хатога йўл қўймаган. У "нуқта"га яқинлашганда ҳар қандай дарвозабоннинг оёқлари қалтирайди. Холмуҳаммедов пенальтиларни ўта совуққонлик ҳамда юксак маҳорат билан ижро этади. Муроджон ижросидаги жарима зарбалари эса рақиблар учун доимо жиддий хавф туғдириб келади. Унинг жаримадан киритган суперголлари ҳали узоқ йиллар мухлислар ёдидан кўтарилмайди. Муроджон ўзининг аниқ ва қулай паслари билан ҳужумчиларнинг кўплаб голларига хаммуаллифлик қилиб келади. Холмуҳаммедов 2018 йилги мавсумда 11 та гол, 2019 йилги мавсумда эса 8 та гол уриб жамоасининг энг яхши тўпурар футболчиси бўлиб турибди. Ваҳоланки Холмуҳаммедов ҳимоячи ҳисобланади.

Келаётган янги футбол мавсумида ҳам Мурод Холмуҳаммедов мухлисларга чиройли голлар туҳфа қилишига ишонамиз. Яқинда мухлислар орасида ўтказган сўровнома якунларига кўра Мурод Холмуҳаммедов "Қўқон-1912" жамоасининг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Туғилган кун муборак бўлсин, Муроджон!

"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика