Latest news

22:47Расман: Санжар Қувватов "Нефтчи"ни тарк этди  2 22:39Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор" Чераннинг голи эвазига "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  6 22:30Назорат учрашуви. "Бунёдкор" "Арал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 21:58МЮ товон пули 60 млн евро бўлган испаниялик хавбекка қизиқмоқда  1 21:32"Ман Юнайтед" Маунтни сотишни режалаштирмаяпти. Хавбек янги мавсумда ўзини кўрсатмоқчи  1 21:06"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон Қирғиз Республикасини мағлуб этди, Нишоновдан хет-трик!  2 21:01Фюллькруг Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин  1 20:27Назорат учрашуви. "Андижон" ва "Қизилқум" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  7 19:59"Фенербахче" "Севилья" билан Юссеф Эн-Несири трансфери бўйича келишувга эришди, аммо...  1 19:33РПЛ. "Локомотив" голларга бой учрашувда "Акрон"ни мағлубиятга учратди  5 19:12"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси: Таркибимиз маълум  2 18:53Эшитдик-да! Рубин Хебай Ўзбекистон чемпионатига қайтмоқда  23 18:34Расман: Азизбек Амонов — "Нефтчи" аъзоси   8 18:00Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди   1 17:46"Реал Сосьедад" Испания ёшлар терма жамоаси аъзосини сотиб олади  1

Мурод Тўйчибоев: "Сурхон"га ўтганимдан афсусдаман. Футболимизда эса ўзгариш сезмадим" News

Мурод Тўйчибоев: "Сурхон"га ўтганимдан афсусдаман. Футболимизда эса ўзгариш сезмадим"

Термизнинг "Сурхон" жамоаси иккинчи даврада таркибини бир неча нафар тажрибали футболчилар билан тўлдириб олди.

Жамоанинг Суперлигада ўрнини сақлаб қолишига қайсидир маънода таркиб кучайтирилгани ҳам сабаб бўлди, дея оламиз. Лекини янги келиб қўшилганлардан Мурод Тўйчибоев кўп ҳам ўйин амалиётига эга бўлмади. Бунинг боиси нимада? Қандай муаммо бор эди? Ярим ҳимоячи сайтимизга берган интервьюсида бу ҳақида алоҳида тўхталди. 


- Грузия чемпионатидан сўнг Ўзбекистоннинг пастки ўриндаги жамоаси "Сурхон"га ўтиш ортга ташланган қадам эмасмиди?

- Авваламбор ассалому алейкум. Мен айрим инсонларнинг сўзига кириб "Сурхон"га ўтган эдим. Ушбу клубга келиб катта хато қилган эканман. Очиғи афсусдаман. 

- Мазкур қарор таваккал қабул қилинганмиди?

- Ҳа, буни таваккал десам ҳам бўлади. Инсон ҳаётда гоҳида шундай ҳам қилиб туриши керак. Бунда хатолар ҳам юз беради. 

- Пастки ўриндаги жамоага келаётган футболчида клубга нисбатан ишонч муҳим ўрин тутади. "Сурхон"ни Суперлигада қолишига ишонганмидингиз?

- Жамоани элитада қолишига ишончим катта эмасди. Бироқ биз буни уддасидан чиқа олдик. Қисқаси омадимиз келди. 

- Бор имкониятларингизни кўрсатишингизга нима тўсқинлик қилди? Кейинги фаолиятингиз қандай кечади?

- Ҳа, албатта. Европада оз муддат ўйнаган бўлсам ҳам ўзимни кўрсата олдим, деб ўйлайман. Чунки Грузиянинг 1-2та клубларидан таклифлар бўлиб турибди. Насиб қилса янги йилдан сўнг барчасига аниқлик киритиб оламан. 

- Ёзда Таиланд ва бошқа Осиё клубларидан таклифлар чиққани ҳақида ўқигандик. Ният Европага кетишми?

- Ҳар бир футболчи ўз олдига катта мақсадларни қўяди. Ниятим хориждаги яхши клубларда тўп тепиш. Балки ўзимиздан вариантлар чиқса кўриб чиқаман. 

- Орадаги маълум танаффусдан сўнг Ўзбекистон чемпионатига қайтдингиз. Қандай ўзгаришларни сездингиз?

- 3 йилдан сўнг Ўзбекистон чемпионатига қайтдим. Жароҳат олганимга қарамай оз бўлса ҳам тўп тепдим. Футболимизда катта ўзгаришни сезганим йўқ. Балки терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани сабабдир. Лекин илтимос қилиб қолардим, ўзбек футболига яхши шароитлар яратилиши лозим. Ишончим комилки Ўзбекистон албатта мундиалга чиқади.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика