Latest news

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Мурод Отажонов: "Ҳакамлар борасидаги саволларни ҳакамлар қўмитасига бераверинг" News

Мурод Отажонов: "Ҳакамлар борасидаги саволларни ҳакамлар қўмитасига бераверинг"

Coca Cola Суперлигаси 12-тури доирасида "Металлург" майдонидаги дурангдан сўнг "Бунёдкор" бош мураббийи Мурод Отажонов ўз фикрларини билдирди.


- Қийин ўйин бўлди. Кўплаб ғалабаларга эришганимиздан кейин мана неча ўйиндирки, юта олмаяпмиз. Бугун ҳам бироз омад етишмади. Йигитлар охиригача курашишди. Икки жамоа учун ҳам ўйин оғир ўтди, чунки икки томонга ҳам ғалаба керак эди. Дуранг натижа учун ҳам шукур дейман. 

- "Навбаҳор" билан ўйиндан кейин футболчиларингиз билан қай тариқа гаплашиб олдингиз ва бугунги ўйин олдидан қандай кўрсатмалар бердингиз?

- Рухий томондан жуда қийин. Чунки ўртада бир неча ўйин юта олмаганимиздан кейин йигитлар ҳам ўзларига ишонмай қўйган. Ҳозир эса барча футболчилар бирлашиб, яхши ўйин кўрсата олади, деб ўйлайман. Худо хоҳласа, қадам ва қадам олдинга ҳаракатланамиз ва ғалабаларга эришамиз.

- Пенальти борасида нима дейсиз?

- Ҳакам бор, уларни назорат қиладиган қўмита ҳам ишлаяпти. Пенальти масаласини ҳакамларнинг ўзига топширамиз. Биз эса ўзимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Ўйин давомида кўплаб хатоларга йўл қўйяпмиз. Биз эса футболчиларга кўрсатмалар бера оламиз. Ҳакамларга эса хеч ким хатоларни тўғрилашини айтиб тура олмайди. Шу сабабли барча саволларни уларнинг қўмитасига берсангиз бўлади.

- Бош мураббий сифатида Бекободдаги бир очкодан қониқдингизми?

- Шундай десак ҳам бўлади. Бугун икки очко йўқотдик, деб бемалол айта оламан.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика