Latest news

22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  0 21:59Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф": Бензема ва Канте асосий таркибда!  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  3 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5

Мурод Отажонов: "Футболда фонограмма бўлмайди" News

Мурод Отажонов: "Футболда фонограмма бўлмайди"

"Олимпик"га қарши баҳсдан (1:1) сўнг "Бунёдкор" устози Мурод Отажонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин бизга манзур келди. Шундай ўйинлар кўп бўлса, биз учун ҳам фойдали ҳисобланади. Бизда етарлича вазиятлар юзага келди. Менимча, дуранг ўйинга мос бўлди.


- Жамоа иккинчи бўлимда яхши ўйнаяпти. Биринчи бўлимда эса йўқолиб қоляпти...

- Бир томонидан, ўйин бошида мослашиш қийин бўлади. Иккинчи бўлимда эса бошқача ҳаракат қиляпти. Ўзгаришлар ҳам бунга таъсир қилмоқда. Футболда фонограмма бўлмайди, шу боис, нима воқеа бўлишини олдиндан билиб бўлмайди. 


- Жамоа 5 та ўйинда битта ғалаба қозонди, бунга сабаб нима?

- Статистикани ўзингиз айтиб турибсиз. Юта олмаяпмизми, демак, муамммо бор. Жамоада реализация бўйича муаммолар бор. Ўйинда вазиятларимиз бўлди, улардан фойдалана олганимизда ғалаба қозонар эдик.


- Даврон Эргашевнинг таркибда йўқлиги жамоага қанчалик таъсир қилмоқда?

- Албатта, унинг жамоага таъсири жуда катта эди. унинг ўрнини босиш учун ҳимояда ротация қилишга мажбурмиз.


- Даврон Эргашев 5 та ўйинга четлатилди. Клуб футболчи бўйича апелация берса бўлмасмиди?

- Биз апелация бердик, аммо ҳеч қандай ўзгариш бўлмади.


- Муҳаммаджонов ҳозир клубда. У терма жамоа билан бирга эмас.

- У терма жамоа билан икки томонлама учрашувда иштирок этди. У Аргентинага боради.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика