Latest news

14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  7 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3

Мурод Отажонов: "30-дақиқаларда ҳисоб 0:4 бўлади деб ўйламагандик" News

Мурод Отажонов: "30-дақиқаларда ҳисоб 0:4 бўлади деб ўйламагандик"

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашувидан (1:5) сўнг "қалдирғочлар" устози Мурод Отажонов матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.

Мурод Отажонов: "Футбол икки таймдан иборат. Биринчи бўлимда умуман ўйнамай, иккинчи таймда гол уришдан фойда йўқ. "Навбаҳор"ни табриклайман. Биринчи таймда ўйин натижасини ҳал қилиб, иккинчи иккинчи таймда тактик схемаларини синаб кўрди. Ўзгаришлардан сўнг ўйинимиз қовушиб кетди деб ўйлайман. Қайтараман, футбол 2 таймдан иборат".

- Ҳимоячи Даврон Эргашевнинг йўқлиги сезилдими?

- Албатта, Эргашевдек тажрибали футболчи йўқлиги таъсир қилди.

- "Навбаҳор"дан шундай ўйин кутганмидингиз? Тезкор гол "Бунёдкор"ни синдириб қўйдими?

- "Навбаҳор" ҳамиша ҳужумкор футбол намойиш этган. Улар сафида 3-4 нафар терма жамоа вакиллари тўп тепади. 30-дақиқаларда 0:4 бўлади деб ўйламагандик. Тезкор гол йигитларни синдириб қўйгани йўқ, иккинчи бўлимда ўзимизга келиб, гол уришга муваффақ бўлдик. Биринчи таймдаги 7та зарбанинг 1таси устунга тегди, 5таси дарвозамизга кириб кетди. Рақибнинг тажрибаси ўз сўзини айтди.

- "Бунёдкор" бугун иккинчи қаватдаги курашларнинг деярли барчасида мағлуб бўлди. Жамоангиз стандартлар устида ишламаяптими?

- "Навбаҳор" биздан кўпроқ ишлаётганга ўхшаяпти. Вазиятларда машғулотлардаги каби ҳарака қила олмадик.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика