Latest news

19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  0 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  4 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  1 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  4 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  5 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2 14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  101 14:16Снуп Догг Британиянинг машҳур клуби эгасига айланади  3 13:49"Манчестер Сити"нинг янги мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди  1 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  2

Мурод Исмоилов: "Совринли ўринлар учун курашиш имконияти деярли қолмади" News

Мурод Исмоилов: "Совринли ўринлар учун курашиш имконияти деярли қолмади"

"Насаф" - "Пахтакор" учрашуви якунлангандан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Мурод Исмоилов журналистлар саволларига жавоб бериб ўтди.
- Бугунги учрашувдв икки хил бўлим гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда Насаф жамоаси жуда яхши ўйин кўрсатди. Ҳимоячиларимиз хатосидан унумли фойдаланиб гол ҳам уришди. Иккинчи бўлимда футболчиларимиз ўзига келишди ва гол ҳам уришга эришишди.

- Сизни бугунги натижа қониқтирдими?
- Йигитларга раҳмат! Натижадан эса қониқдим дейиш ноўрин бўлади. Аммо иккинчи бўлимдаги жамоамиз ўйинидан ниҳоятда қониқдим. Рақиб жамоага ҳам раҳмат. Келган муҳлислар ҳам чиройли ўйин томоша қилишиб, баҳра олишди.

- Иккинчи бўлимда жамоалар майдонда ўнтадан бўлиб қолишди. Вазиятни қандай баҳолайсиз?
- Биринчи бўлим тугагандан сўнг, ўйинчилар ўртасидаги зиддиятли тортишув сабабли ҳакам Темурхўжа Абдухолиқовни ўйиндан четлатди.

- Биринчи бўлимдаги жамоангиз ўйини чиқмаслигига сабаб нима деб ўйлайсиз?

- Бугунги ўйин юқори босим остида ўтди. 7 очкони яқинлаштиришимиз керак эди. Ўйинчиларимиз биринчи бўлимда ўзига кела олмади, кўп хатоларга йўл қўйди.

- Жамоангиз ўйинчиларда интизом пасайиб кетмоқда. Улар ҳакамлар билан майдонда кейинги пайтларда кўп тортишмоқда?
- Футболчиларим атайин қўпол ўйнамади. Ҳимоячилар бўлар бўлмас ҳужумларни ўтказиб ҳам юбормаслик керак. Айнан Даврон Ҳошимовни ҳаракатларини қораламайман. Бугунги ўйиннинг аҳамияти юқорилиги ҳам бунга сабаб бўлди.

- Миладинович кубок баҳсида футболкасини улоқтирган эди. Унга нисбатан чора кўрилдими?
- Миладиновичга нисбатан раҳбарият томонидан қаттиқ молиявий жазо қўлланилди.

- Жамоангизнинг совринли ўринлар учун курашишдаги имкониятини қандай баҳолайсиз? "Насаф"нинг кубок финалидаги имконияти қандай деб ўйлайсиз?
- Жамоамизнинг совринли ўринлар учун курашиш имконияти деярли қолмади. Финал иштирокчиларининг имкониятини 50х50 деб ҳисоблайман
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика