Latest news

08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  1 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  2 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  8 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  2 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2

Мурод Исмоилов: Саркисян ҳам ўз вақтида легионерларга таянарди News

Мурод Исмоилов: Саркисян ҳам ўз вақтида легионерларга таянарди

“Насаф”-“Нефтчи” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида қатнашган фарғоналиклар бош мураббийи Мурод Исмоилов журналистлар саволларига жавоб бериб ўтди.

—  Қаршида яхши жамоа шаклланганини ва Бердиев жамоаси ўз майдонида кучлироқ ҳаракат қилишини биз билардик. Шу сабабли бугун ҳимоявий ўйин кўрсатишга қарор қилгандик. Маълум вақтгача бизнинг тактика самара берди ҳам. Қандайдир сонияларда ўзимизнинг ўйинни йўқотиб қўйганлигимиз сабабли бугун охиригача футболчиларимиз дош бера олишмади. Шундай бўлсада футболчиларимиз максимал даражада ҳаракат қилишди.  Бугун майдонда ҳаракат қилган футболчиларга раҳмат. Худо хохласа, бугунгидек жамоавий ўйин кўрсатиб қийин вазиятдан чиқиб кетамиз.

—  Доим пешқадамлар қаторида юрадиган “Пахтакор”ни ташлаб, “Нефтчи”га ўтиб таваккал қилишингизга нима туртки бўлди?

—  Аввало мен Фарғона фарзандиман, қолаверса фаолиятим давомида “Нефтчи” сафида ҳам ҳаракат қилганман. Бундан ўн беш йиллар олдинги ютуқларни эслаб Фарғона футболининг юксалишига қўлимдан келганча ҳисса қўшмоқчиман.

—  Учрашувда яхши таассурот қолдираётган Мелзиддиновни алмаштиришдан мақсад нима эди?

—  Ҳужумга эътибор бериб янги ҳужумчи тушириш учун ёки Абдуллоҳ Олимовни, ёки Руслан Мелзиддиновни алмаштиришим керак эди. Олимов Илҳом Юнусовни тўла қуролсизлантира олди.

—  Матбуотда “Нефтчи” ҳақида қатор танқидий мақолалар чиқишига қарамай жамоа муҳити ҳавас қилгудек?

—  Атрофдаги гап сўзларга эътибор бермасликка ҳаракат қилмоқдамиз. Биз ҳали ушбу танқидлар ноўрин эканлигини яхши натижаларимиз билан исботлаймиз.

—  Худди шу таркибни “Пахтакор”га кўчириб ўтказдик деб тасаввур қилайлик. Натижа қандай бўлиши мумкин эди, деб ўйлайсиз?

—  Очиғини айтсам “Пахтакор”да ғолиблик руҳияти юқорироқ. Академиядаги болалардан тортиб фақат ғолиблик руҳида тарбияланишади. Биз ҳам юқори кайфиятда тўп суришни жамоага сингдириб боришимиз керак.

—  Саркисян легионерларга эътибор қаратмасди. “Нефтчи” таркибига жорий йилда легионерлар жалб этилганди. Бугун легионерларни кўрмадик?

—  Саркисян ҳам дастлабки йилларда фақат легионерларга таянарди. Гвазавада жароҳат бор, Петкович ишончни оқламаяпти, Оника бироз бетоб! Яна шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, жамоага таклиф қилинган 14 нафар янги футболчилардан ўзимиз кутгандек фойдалана олмаяпмиз. Легионерлар ҳам шулар жумласига киради. Айрим футболчилар биз умид қилгандек бўлиб чиқишмаяпти.

—  Бугунги ўйинларингизга нисбатан “Нефтчи”  мухлислари қандай муносабатда?

—  Фарғонада футболни севишади. Футболни юқори савияда тушунишади. Лекин улар ғалабаларга кўникиб қолишган. Шунинг учун уларнинг ишонишини қозонишга ҳаракат қиламиз

—  Мансур Саидов “Навбаҳор”-“Насаф” учрашувининг энг яхши ўйинчиси бўлди. Нима сабабдан уни жамоада олиб қола билмадингиз?

—  Саидов мен жамоага келгунча “Нефтчи”ни тарк этиб улгурганди. Менга жамоада ўйнаш истаги борлигини айтса, уни олиб қолардик.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика