Latest news

14:17"Бухоро" - "Хоразм". Таркиблар эълон қилинди  0 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  2 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   5 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  7 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  18 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  24

Мурод Исмоилов: "Раҳбариятдан истеъфо сўрайман" News

Мурод Исмоилов: "Раҳбариятдан истеъфо сўрайман"

“Нефтчи” – “Насаф” (0:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Мурод Исмоилов қатнашди.
"Баъзи ғийбатчи, ғаламис мухлислардан ташқари қолган барча мухлисларимиздан узр сўрайман. Сабаби шонли тарихга эга бўлган "Нефтчи" бундай ўйин кўрсатиши керак эмас. Ушбу мағлубият учун раҳбариятдан ҳам узр сўрайман. Мағлубиятда бош айбдор бош мураббий бўлади", - деб гап бошлади Мурод Исмоилов.

"Шерзод Ҳакимов, Сардор Мирзаев жароҳат туфайли уч ҳафтага сафдан чиқишган. Абдуллоҳ Олимов, Сардор Раҳмонов ва Жавоҳир Расулов терма жамоага чақирув олишган. Айнан шу ўйинчилар бизга етишмади. Лекин бу баҳона эмас, уларсиз ҳам бундай ёмон ўйнамаслигимиз керак эди".

"Нефтчи"га келиб пулни тагида қолиб кетганим йўқ. ПРО лицензиясига ўқиш учун барча пулларни ўзим тўлаяпман".

"Раҳбариятдан бош мураббийлик вазифасини бошқа инсонга топширишларини илтимос қилардим. Мухлисларнинг ҳам сабри бор. Менга эса ёшлар жамоаси ёки ёрдамчи мураббийлик лавозими берилса бепул ишлашга ҳам тайёрман. Ёки бутунлай жамоадан кетишим ҳам мумкин".

"Бунёдкор"га қарши ўйинда йигитларда шижоат кўриндию бошқа ўйинларда бу нарса кўринмаяпти? Бунга қўшилмайман, ҳар бир ўйиндан олдин мен йигитларнинг кўзида шижоат кўраяпман. Балки мен мураббийликни эплай олмаётгандирман. Балки Андрей Фёдоров ёки Тоҳир Кападзени ўзи мураббий бўлар. Мен орият туфайли бош мураббий лавозимидан кетмоқчиман. Шундай қилсак балки жамоа яхши натижаларга эришар. Агар мен кетсам ва барча нарса яхшиланиб кетса мен бундан хурсанд бўламан".

 
Комилжон Икромов ёзиб олди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика