Мурод Исмоилов: “Қуръа борасида ортиқча гап-сўз бўлиши мумкин эмас”
17 dec 2014 13:07
News
Мурод Исмоилов: “Қуръа борасида ортиқча гап-сўз бўлиши мумкин эмас”
- Қуръанинг кўзи кўр деган гап бор. Унга ортиқча эътироз бўлиши мумкин эмас. Чунки биз ўз олдимизга юқори мақсадларни қўяр эканмиз, қайси рақиб билан ўйнашнинг аҳамияти юқори бўлмаслиги керак. Барибир истайсизми йўқми, ҳар бир иштирокчи билан куч синашилади. Шунинг учун қуръани доим тўғри қабул қиламан.
- Албатта чемпионатнинг илк турини ўз майдонингда ўтказишни устун ва шу билан бирга қийин томонлари бор. Барибир дастлабки турда қандайдир ҳаяжон ва босим бўлади. Лекин бу баҳона бўлмайди. Устун томони эса ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз. Уларнинг тинимсиз қўллаб-қувватлаши жуда муҳимдир.
- 1-турни “Шўртан”га қарши ўтказамиз. Яна олий лигага қайтган бу жамоа ҳақида фикрим ижобий. У ерда ўзига яраша малакали мураббийлар штаби фаолият юритмоқда. Таркиби ҳам янада кучайтирилса ажаб эмас. Бўлажак ўйин ҳақида ҳозирдан бир нима дейиш қийин. Агарда илк учрашувни янги стадонимизда ўтказсак, мухлислар ташрифи тўлиб-тошади деб ўйлайман ва жамоалар уларга қизиқарли ўйин намойиш этади деган умиддаман – дейди Мурод Исмоилов.
Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Comments