Latest news

18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  2 18:00Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  17 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  6 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  11 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11

Мурод Исмоилов: “Ўйлайманки бугун муносиб равишда ғалаба қозондик” News

Мурод Исмоилов: “Ўйлайманки бугун муносиб равишда ғалаба қозондик”

“Нефтчи” – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида фарғоналиклар устози Мурод Исмоилов қатнашди.
-Бу жамоалар ўртасидаги баҳс ҳар доим мана шундай жиддий курашларга бой бўлади. Бугунги ўйин ҳам бундан мустасно эмас. Ўйинга тайёрланиш чоғида рақибни кўп жиҳатларига эътибор қаратгандик – дея гап бошлади Мурод Музаффарович.

- ОТЖдаги ўйинчиларимиз сафардан қайтиб келишганди. Бугун уларнинг ҳам хизматидан фойдаландик. Олдиндан ўйлаган режамиз бугун иш берди деб ҳисоблайман. Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни кучайтира олди ва ғалабага муносиб ҳисса қўшди. “Навбаҳор” жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман. Қолаверса бугунги ўйинда бизни стадионга келиб қўллаб-қувватлаган ишқибозларимизга миннатдорчилик билдираман. Кейинги ўйинларда ҳам мана шундай мухлислик қилиб, бизни қўллаб-қувватлашини сўраб қоламан.

- Шерзод Ҳакимовни биз ўйинни кучайтириш учун майдонга чиқардик. Лекин бундай тез ўйин бўлаётган учрашувга киришиб кетиш ҳар бир футболчига қийин. Агарда қарши ҳужумларда Ҳакимов қулай паслар билан таъминланганида балки у биз кутган режани янада амалга ошириб берарди. Унинг маҳоратига шубҳа йўқ. Олдиндан режамизда бўлган барча футболчиларни майдонга туширишга харакат қилдик.

- Клубда ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор. Шу жумладан олимпия терма жамоасига номзод ўйинчиларимизни ҳам. Албатта уларнинг фойдаси катта бўлади. Бизнинг ишимиз уларнинг кучидан оқилона фойдаланишдир. Биз шуни тўғри амалга ошира олсак, натижа ҳам ижобий бўлади.

- Майдон холати ҳали тўлиқ тайёр бўлмагани боис комбинацион ўйин намойиш этиш қийин эди. Лекин шунга қарамай йигитлар барибир айрим холатларда қандайдир боғлиқлик ва қандайдир комбинациялар чиқаришга харакат қилишди. Бунинг учун уларга катта раҳмат.

- Ғалабамиз тасодиф эмас. Бизда кўпроқ имконият бўлди. Навбаҳор яхши шаклланган, кучли жамоа. Бугун уларни иккита ҳужумчи билан ўйнашини кутмагандик. Шунга қарамай ҳимоячиларимиз яхши ўйнашди. Ўйлайманки бугун муносиб равишда ғалаба қозондик.
- Отабек Ҳайдаровни иккинчи ҳужумчи сифатида майдонга туширдик. Лекин у гол ураётганида узоқроқдан зарба берди. Ўйиннинг холати шуни тақозо этди. Қолаверса унга кўпроқ олдинга харакат қилишини уқтиргандик. Гол бўлган вазиятда сезги устунлик қилди.

- Нима учун Қўқондаги стадионда ўйнаганимиз ҳақида мен бирон нарса дея олмайман. Бу савол менга эмас. Лекин барибир ўйин сифатимизга бу нарса халақит берди. Қувонарлиси эса иккинчи бор “Навбаҳор” билан Қўқонда ўйнаб, ғалаба қозондик. Бундан жуда хурсандмиз – дейди Исмоилов.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика