Мурод Исмоилов: "Навбаҳор"ни чиройли ўйин билан табриклайман"
15 aug 2015 22:13
News
Мурод Исмоилов: "Навбаҳор"ни чиройли ўйин билан табриклайман"
"Бугун ўйингоҳга ташриф буюрган барча мухлисларни ва "Навбаҳор"ни чиройли ўйин билан табриклайман. Рақиб ва бизнинг ўйинчилар охиригача кураш олиб боришди. Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Кейинги урашувларда бизга ҳам омад кулиб боқади деб ўйлайман. Бугунгидек шижоат билан навбатдаги беллашувларда ҳаракат қиладиган бўлсак, керакли натижага эришамиз. Шунингдек ўйинимизни ҳам шакллантиришимиз керак. Ўйин устида кўп ишлашимиз зарур. Футболчиларни охирида иложсизликдан алмаштирдик. Кашкавал аста-секин жамоамизга киришиб кетади. Жамоага мослашиш борасида барчада қийинчиликлар учраб туради. Осиё Чемпионлар лигасига аввал ички чемпионат орқали тайёр бўлишимиз лозим. Олдинда кўп ишларни амалга ошириш талаб этилади. Таркиб борасида, ўйинни шакллантириш, инфратузилма борасида бизни жуда кўп ишлар кутиб турибди. Юртимиз шаънини муносиб қила оладиган даражага кўтарилишимиз керак. Мурод Бобожоновга ўхшаган йигитларга имконият бериш керак. Мурод келажакда яхши ҳужумчи бўлиб етишиш мумкин. Уни Сардор Рашидов сингари чет эл жамоага тарбиялаб берсак ажаб эмас. Асосий таркибга футболчилар ўзимизнинг махсулотимиз бўлишини ният қилганмиз. Шу сабабли ёшлар жамоамизда кескин ўзгаришларни амалга оширдик. Аввал ўринбосарларимиз таркибини асосан 1992 ва 1993 йилда туғилган ўйинчилар ташкил қилган. Ҳозир 1996, 1997 ва 1998 йилда таваллуд топган футболчиларга имкон беряпмиз".
Comments