Latest news

23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  0 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 23:07ЕЧЛ. "Арсенал" – ПСЖ. Ярим финал учрашуви учун таркиблар аниқ!  11 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  1 22:25Элит ОЧЛ ярим финали. "Ал Ҳилол" - "Ал Аҳли" (онлайн ҳисоб)  20 21:56Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  17 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  9 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  18 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  26 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   96 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  3

Мурод Исмоилов: "Мағлубиятни тўлиқ ўз бўйнимга оламан" News

Мурод Исмоилов: "Мағлубиятни тўлиқ ўз бўйнимга оламан"

Бугун бўлиб ўтган "Пахтакор"-"Олмалиқ" (1:2) учрашувидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Дастлаб мезбонлар бош мураббийи Мурод Исмоилов журналистлар саволларига жавоб бериб ўтди.

"Бугун "Олмалиқ"ни чиройли ғалабаси билан табриклайман. Мағлубиятни тўлиқ ўз бўйнимга оламан. Йигитларни тайёрлай олмадим " - дея сўз бошлади Мурод Исмоилов.

- Бунга сабаб сифатида "Бунёдкор" ни мағлубиятга учратганларингиз бўлдими?

 Қисман ҳа. Шундай бўлсада болаларга шикоятим йўқ. Мен ҳар қандай жазо берса ҳам тайёрман. 

- Демак кетишга ҳам?

Агар шундай қилишса , ҳа.
 
- Бугун жамоа жисмонан яхши, аммо психологик жиҳатдан ...

Уч кун аввал ғалабани билгандим деганимда бироз кулишди. Ўша ўйиндан кейин тайёргарлик психологик жиҳатдан ортга кетди. 1 ҳафта аввал агар шу кетишда кетсак қийналишимиз мумкинлигини билгандим.

- Ўйиндан кейин ўзиз ҳам қизишиб кетдингиз.

Яхшиси келиб тарсаки туширсин, ўзимизга айтсин. Лекин рахматли онамни ҳақорат қилишга ҳеч кимни ҳаққи йўқ. Оналаримиз уйда ўтиришади. Ҳатони биз қиляпмизми, биз жавоб берамиз!

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика