Latest news

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Мурод Исмоилов: "Иккита хато қимматга тушди" News

Мурод Исмоилов: "Иккита хато қимматга тушди"

"Нефтчи" - "Локомотив" (1:2) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Мурод Исмоилов иштирок этди.

"Рақибнинг имкон қадар кўпроқ ўйинларини кўриб таҳлил қилишга ҳаракат қилдик. Ўйинга қўйган режаларимизнинг кўпини йигитлар амалга оширишди. Фақат иккинчи гол ўтказилган вазиятда хатога йўл қўйилди. Бундай маҳоратли рақиблар биттагина хатодан унумли фойдаланишади", - дейди Мурод Исмоилов.

"Бундай тезкор ўйин кечаётган вақтда захирадан тушган футболчилар баҳсга киришиб кета олишмайди. Шу боис Акмал Холматов ва Бахтиёр Ёқубовни алмаштирмадик. Мансур Саидов, Жавоҳир Расулов ва Жаҳонгир Меҳмоновнинг йўқлиги билинди".

"Кашкавал жамоага яқинда келиб қўшилди. Унга бироз вақт керак. Сабаби янги футболчилар билан тил топишиб кетиши керак. Кейинги баҳсларда Адриан янада яхши ҳаракат қилса керак".

"Океан орти давлатлардан футболчиларни таклиф қилиш учун катта пул керак бўлади. Савия қанчалик юқори бўлса унинг нархи ҳам қиммат бўлиши табиий. Ҳозирги келаётган легионерлар эса маҳаллий футболчилар билан деярли тенг нархда. Бизнинг мақсадимиз ёшларни тарбиялаб уларни асосий жамоага қўшиш. Унга қадар легионерларни оламиз, бошқа клублардан футболчиларни ижарага оламиз...Барча ўз шароитидан келиб чиқади".

"Насаф" ва "Локомотив"ни ўз уйимизда қабул қилдик. Иккала клуб бизга етарлича қаршилик кўрсатди. Бекорга улар юқори поғоналарда боришмаяпти. Ўтган йилги ҳолат ва айни пайтдаги ҳолатни таққослаб кўринг. Биз анчагина ўсишга эришдик. Аммо йигитлар ўзларига келишмаса бу нарса 6 сонияда сочилиб кетиши мумкин".

"Навбаҳор" билан баҳсга жиддий тайёрланамиз. Барча жамоалар бизга қарши кучли ўйнаши аниқ. Шу боис мухлисларимиз ва раҳбариятни юзини ерга қаратмаслигимиз керак".

“Аббос Махсталиев бугун ҳимоячи вазифасини бажаргани рост. Сабаби “Локомотив” билан очиқ ўйин намойиш этиб бўлмайди. Бугун 1:2 эмас 1:5 бўлиши мумкин эди. Шу боис Махсталиев бешинчи ҳимоячи сифатида ўйнади”.
“ОЧЛга тайёр бўлганимиздан кейин чиқишимиз керак. Йўлланма олиб гуруҳда кучли рақибларга йирик ҳисобларда ютқазсак Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қила олмай қолсак ҳам бўлмайди. Шу боис Чемпионлар лигасига тайёр бўлганимизда чиқамиз, бунга оз қолди. Керак бўлса чемпионлик учун ҳам курашамиз, озгина вақт керак”.

Комилжон Икромов


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика