Latest news

13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  0 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  1 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  1 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  5 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  5 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  7 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  5 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  13 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  3 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  10 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1

Мурод Исмоилов: "Бугунги ҳолатизмиздан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, дуранг қониқарли бўлди" News

Мурод Исмоилов: "Бугунги ҳолатизмиздан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, дуранг қониқарли бўлди"

“Нефтчи” – “Бунёдкор” (0:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Мурод Исмоилов қатнашди.
- Аввало бугун ички ишлар ходимлари байрами билан юртимиздаги барча ички ишлар ходимларини табриклаб қоламан. Ўйинга келадиган бўлсак, "Бунёдкор" яхши жамоа. Ҳозирги ўрнига қарамай бу жамоа мамлакатимизнинг етакчи клубидир. Бугунги ўйин ҳам шуни кўрсатдики, ҳақиқатдан ҳам захираси кучли. Тактик ва жисмоний тайёргарлиги ҳам яхши. “Пахтакор”, “Насаф” ҳамда “Бунёдкор” клубларининг олиб бораётган тўғри сиёсати мана аста секин маҳсулини бермоқда. Бугун рақиб жамоа таркибида академия тарбияланувчиларини ўйнагани ҳам сўзимга исбот бўла олади.

Кучли жамоага қарши ўйнадик. Ўзига яраша биз ҳам шунга монанд тайёргарлик кўргандик. Биринчи бўлимда йигитларни озгина ҳаяжон босди шекилли. Лекин берган кўрсатмаларимизни имкон қадар тўғри бажаришга ҳаракат қилишди. Иккинчи таймда ўзимизда куч топа олдик ва бир қатор ҳужумлар уюштирдик. Лекин барибир “Бунёдкор” биздан бугунги кунда кучли эди. Шунга қарамай учрашув тенг курашлар остида ўтди. Имкониятлар бизга нисбатан уларда кўп бўлди. Албатта ютганимизда янада яхши бўларди. Лекин бугунги холатимиздан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, дуранг ҳам қониқарли натижа дейиш мумкин. Боя айтганимдек, “Бунёдкор” биздан ҳар жиҳатдан кучли жамоа”, - дейди Мурод Музаффарович.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика