Latest news

17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  0 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  2 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  10 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  10 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5

Мурод Исмоилов: “Аҳамиятсиз муаммолар жиддий бўлиб чиқди” News

Мурод Исмоилов: “Аҳамиятсиз муаммолар жиддий бўлиб чиқди”

Хабарингиз бор, 2-август куни Ғузор “Марказий” стадионида Ўзбекистон Миллий Чемпионатининг 2-давраси, 16-тур доирасида “Шўртан” - “Нефтчи” учрашуви бўлиб ўтди.

Ҳозирги кунда чемпионатнинг турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турган, Олий лиганинг фаворит жамоаларидан бири, Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасидан нафақат муҳлислар балки рақиблар ҳам жиддий ва кескин курашларга бой, ғалабали ўйинни кутишган эди. Аммо “Шўртан” – “Нефтчи” учрашувидаги мезбонларнинг йирик ғалабаси кўпчилик учун “сенсация”га айланди. Сабаби жорий чемпионатда водийликлар ҳали бундай катта ҳисобдаги мағлубиятга учрашмаган эди.

Бу борада, ўйин якунида ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонларнинг бош мураббийи Мурод Исмоилов қуйидаги фикр ва мулоҳазалари билан бўлишди:

Биринчи навбатда “Шўртан” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Ушбу учрашувдан олдин аҳамиятсиз муаммоларга дуч келган эдик, аммо улар ўта жиддий бўлиб чиқди. Сўнги ўйин олди ўтказилган машғулотларда асосий ҳимоячиларимиздан бири Жаҳонгир Меҳмонов жароҳат олиб жамоага ёрдам беролмаган бўлса, Мансур Саидов, Муҳсин Убайдуллаев ва Умид Қодиров каби уч нафар футболчимиз сариқ ва қизил карточкалар сабабли майдонга тушолмадилар. Шу сабабли, ҳимоя чизиғида тезкор равишда тартибни ўзгартиришимизга тўғри келди. Бу эса ўз ўрнида якуний натижага таъсир ўтказди. Аммо бу баҳона бўла олмайди, чунки бундан олдин жорий чемпионатда бизга ҳеч ким иккитадан ортиқ гол урмаган эди. Орқа ва олди чизиқларда катта ҳатоларга йўл қўйганимиз етмагандай, бирор бир жиддий вазият ҳам яратолмадик. Бу ҳаракатларимиз билан “Шўртан” га олдинга юриш учун катта туртки бериб қўйдик ва рақибимиз бундай имкониятлардан самарали фойдаланиб очиқ ўйин кўрсатди. Натижа ҳам адолатли бўлди деб ўйлайман. Биз эса ҳатоларимиз устида кўп ишлашимиз зарур, чунки бизларни олдинда анча оғир ўйинлар ва кучли рақиблар кутиб турибди.

“Шўртан” жамоасининг биринчи ва иккинчи даврадаги ўйини ўртасида фарқ пайдо бўлди деб ўйлайсизми?

Катта фарқ бор деб ҳисобламайман. Чунки биринчи турда ҳам “Шўртан” бизнинг майдонимизда етарлича қаршилик кўрсатиб  дуранг натижага эришган эди. Бу жамоада мен ҳурмат қиладиган жамоа бош мураббийи Муҳтор Қурбонов ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Жамшид Умаров каби инсонлар фаолият олиб боришмоқда. Улар яхши жамоа тузишган деб ўйлайман. Тўғри, биринчи давра якунига келиб, балки айрим ички сабаларга кўра “Шўртан” кутилмаган натижаларни кўрсатгандир, аммо бу ўткинчи сабаблар. Чунки “Шўртан” доим жиддий рақиблардан бири бўлиб келган ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади деб ҳисоблайман. Кейинги учрашувларда ушбу жамоага омадлар тилаб қоламан.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика