Latest news

10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  0 09:22Пролига. Бугун дерби бўлиб ўтади  1 08:54"Байер" "Манчестер Сити" футболчини қўлга киритишга яқин  0 08:25Кечаги дурангдан сўнг Аморим нималар деди?  4 07:56Sofascore. Кечаги учрашувда дубл ассист қилган Ғаниев неча баҳо олди?  1 07:31Ўзбекистон кубоги. Бугун илк ярим финалчи аниқланади  5 02:27Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда таслим этди  69 01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  4 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  5 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  33 21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  4 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  6 20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  6

Мурод Исмоилов: "3 дақиқа ичида ғалабани бой бердик" News

Мурод Исмоилов: "3 дақиқа ичида ғалабани бой бердик"

Кеча Тошкентдаги "Тўқимачи" стадионида олий лига вакиллари "Нефтчи" ҳамда "Олмалиқ" жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилди.
Унда олмалиқликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Учрашувдан сўнг "Нефтчи" устози Мурод Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Тайёргарлик давом этмоқда, ўйинчилар кучли жисмоний юкламалар остида тўп тепишди. Шунга қарамай, шогирдларим чиройли ва мазмунли ўйин намоиш этишди. Афсуски, иккита мажбурий ўзгариш беллашувга сезиларли таъсир ўтказди. Жаҳонгир Мехмонов жароҳат олиб ўзгартирилган бўлса, иккинчи бўлимда Умид Қодиров бироз чарчаб қолди ва уларнинг ўрнига тушганлар ўйинга киришиб кета олишмади. Қанотларимиз кучсизланиб қолгач, 3 дақиқа ичида иккита тўп ўтказиб юбордик. Ўйиннинг умумий суратини оладиган бўлсак, йигитларни ҳаракатларидан кўнглим тўлди, биз тўғри йўлдамиз. Насиб қилса, кейинги баҳсларда ўз ўйинимизни янада шакллантириб борамиз.

- Акмал Холматовни масаласи тўлиқ ҳал бўлдими?

- Яқин бир ярим йил давомида Акмал Холматов биз билан бирга бўлади. Бу масала деярли ҳал қилинган, яқин кунларда у билан расман шартнома имзолаймиз.

- Йиғинга чақирилганлар ҳақида нима дея оласиз?
- Шу кунгача тиббий кўрик натижаларини кутаётган эдик, бугун натижалар чиқди. Янгиларнинг ҳаммаси ундан ижобий ўтишди ва мўлжалимиз бўйича йиғиндагиларни жамоада олиб қоламиз. Тиббий кўрикдан фақатгина Дэвид Ония ўта олмади ва энди у биз билан бирга эмас.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика