Latest news

19:42Ямаль бепул дастхатлар беришни тўхтатади  2 19:30Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  7 19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  1 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  6 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   7 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  30 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0

Мураббийнинг кучи қачон кўринади? News

Мураббийнинг кучи қачон кўринади?

Ўзбекистон МТЖ ноябрда Қозоғистонни мағлуб этиб, Россия билан дуранг ўйнаганидан сўнг бир танишим Сречко Катанецни роса мақтаб қолди.

"Катанец ҳақиқатан зўр мураббий экан, шуни олдинроқ олиб келиш керак эди", дея баралла гапирди. Мен эса унинг фикрига жавобан Катанецнинг зўрлигини ҳали кўрмадик, олдин биронта расмий ўйинда жамоани бошқарсин, кейин қанақалиги билинади дедим. Нима демоқчи эканимни қуйида тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Словениялик мураббий 2021 йилнинг 27 августидан бери Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқаряпти ва у билан 4 йиллик шартнома тузилган. Сречко Катанец келганидан бери Ўзбекистон МТЖ фақат учта расмий баҳс ўтказди. Энди рақибларни қаранг: Шри Ланка, Мальдив ва Таиланд. Осиё Кубоги саралаш босқичида шу жамоаларни мағлуб этиб, қитъа чемпионатига йўл олдик. Учта ўйинда тўплар нисбати 9-0. 

Ундан кейин сентябрда Камерунни ютдик. Камерун кеча Бразилияни ютди! Ноябрда Қозоғистондан 2:0 ҳисобида устун келдик, сўнгра Россия билан 0:0 ўйнадик. Мақтагулик натижалар, тўғри, лекин буларнинг бари ўртоқлик учрашувлари. Мураббийнинг асл кучи эса расмий ўйинда кўринади. 

Ўртоқлик ўйинига муносабат барибир бошқача бўлади. Ҳамма эркин, стадионга бемалол келади, бир-бири билан чақчақлашади, форма кияди ва ўйнаб кетади. Аммо расмий ўйиндаги хавотир бир ҳафта олдин бошланади. Босим кучаяди, ютқазиб қўйсак-чи деган хавотир пайдо бўлади.

Биласизми, Катанец келганидан бери ҳали биронта босими юқори ўйин ўтказмади. Австралия, Япония, Жанубий Корея каби кучли рақибларни қўя турайлик, биз ҳеч бўлмаса Уммон, Иордания, БАА билан уч очколи баҳсда курашиб кўрайлик, кейин Катанецнинг кимлиги кўринади. 

Ушбу мураббий бошчилигида Шри Ланка, Мальдивларни ютганимиз ҳеч нарса эмас! Ўртоқлик баҳсларида Қозоғистонни ютиб, Россия билан дуранг ҳам ҳеч нарса эмас. Катанецнинг асл кучи фақат иккита мусобақада кўринади: Осиё чемпионати ва Жаҳон чемпионатига саралаш. Бундан бошқа мусобақа биз учун ҳеч нимани англатмайди. Шу боис ҳозирдан Катанецни зўр мураббий деб осмонга отмаган маъқул.

Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика