Latest news

08:02МЮ яна бир топ ҳимоячи билан келишувга эришди  2 07:35«Андижон» икки нафар футболчиси билан хайрлашди  2 01:48Галлахер "Атлетико"га ўтишни хоҳламоқда  1 01:25"Ювентус" Йилдизни қўйиб юборишни хоҳламаяпти  1 00:57"Атлетико" "Челси" ўйинчисининг трансфери бўйича ишларни бошлаб юборди  1 00:29Игорь Сергеев ҳаракат қилаётган "Патум Юнайтед" жамоаси ўртоқлик ўйинида ЕЧЛ финалчиси "Боруссия"ни тор-мор келтирди!  4 23:55"Барселона" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  3 23:27Жамшид Саидов: "Бизда юқори мақсадлар йўқ, вазифа ўтган мавсумдан кўра яхшироқ иштирок этиш"  1 22:57"Бунёдкор" иккинчи даврада уйғонадими? Тайёргарлик қандай кетяпти? Илёс Зейтуллаев барча саволларга жавоб берди  5 22:23Расман: Шерзод Эсанов "Андижон"дан РПЛ клубига ўтди  18 21:27"Байер" Гюлерни ижарага олмоқчи эди. "Реал" ҳам, ўйинчи ҳам бунга қизиқиш билдиришмади  3 20:58Винисиус Мбаппе, Беллингем ва Эндрикнинг "Реал"га ўтишида таъсир қилган  12 20:21Максим Шацких: "Ёзги трансферлар ойнасидаги режамизни тўлиқ бажардик. Элит Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокимиз ҳам қизиқарли кечиши аниқ"  20 19:47МЮ Амрабатни "Фиорентина"дан 20 млн евро эвазига харид қилмайди, аммо...  2 19:09Баҳром Ҳайдаров: "Қолган жамоалар ҳам ухлаётгани йўқ. Иккинчи даврада камида 30 очко тўплашимиз керак"   6

Мураббийлик имзосини кўрсатган Арвеладзе ёхуд супер ўйин ҳақида News

Мураббийлик имзосини кўрсатган Арвеладзе ёхуд супер ўйин ҳақида

Қаршида кеча "Насаф" ва "Пахтакор" Суперлиганинг марказий ўйинига хос ва мос ўйин намойиш этишди.

Қизиқарли, муросасиз ва шиддатли ўтган ўйин кутилган манзарани (муҳит ёки аншлаг назарда тутилмаяпти) кашф этди. Ўйин жиҳатидан ҳаммаси рисоладагидек ўтди. Ҳужумкор ўйин, учрашув олдидан айтганимдек, кўпроқ тажовузкор футбол орқали натижага эришишни мақсад қилган жамоаларнинг тўқнашуви кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди.

Кеча "Насаф"нинг энг катта устуни бўладиган жиҳат - мухлислар қўллаб-қувватлаши кутилганидек бўлмади. Расмий протоколда учрашувга 10 мингдан ортиқ мухлислар келгани кўрсатилган бўлсада, кечаги табиий манзара бу кўрсаткичга шубҳаларни оширди. Ҳарқалай "Насаф"нинг асосий "қуроли" сифатида қаралган аншлаг кузатилмади. Айнан шу жиҳат, яъни кузатилмаган аншлаг ҳам "аждарлар"ни янада юқори иштиёқ эвазига ўйнашига тўсқинлик қилди.

Умуман олганда эса баҳс жуда қизиқарли ва чиройли ўтди. Голларга бой, ҳужумкор руҳда ўтган учрашувдан асосан нейтрал футбол ишқибозлари кўпроқ лаззатланишди.

"Насаф" ўйинга 3та марказий ҳимоячи ва икки номинал ҳужумчи билан тушди. Ўрта чизиқда эса Ғаниев ва Ҳамробековга Шароф Муҳитдинов кўмаклашди. Қанотлар Дониёр Нарзуллаев ва Сайдулло Раҳматовга ишониб топширилди.

"Пахтакор" эса одатий тактик услубида ўйнади. Арвеладзе охирги учрашувларни 4-2-3-1 схемасида эмас, балки 4-4-2 услубида ўйнашни маъқул кўрмоқда. Бу жойлашувда ҳимоя чизиғи ўша эски тўртлик Шораҳмедов-Аъзамов-Симич-Козак тўртлигида кўриниш олса, марказда Раҳматуллаев ва Аҳмедов тандеми ишламоқда. Қанотларда Машарипов ва Абдурахимов ўйнайди. Безерра эса 4-2-3-1 тактик схемасида бўлгани каби ҳужумчи ортида эмас, балки Гонсалвешга тендем хосил қилмоқда. Вазият тақозо этса "Пахтакор" ўйин давомида 4-4-2 схемасини автоматик тарзда 4-2-3-1га айлантириши мумкин. Шунда Безерра Гонсалвеш билан бир чизиқда эмас, балки ҳужумчи ортига тушади.

Бердиев 5-3-2 тактик схемасида асосан рақибга ўз жарима майдончаси атрофида прессинг уюштириб, "Пахтакор"ни ўз зонасида таъқиб қилишни режалаштирганди. Бу иш биринчи бўлимда иш берди, аммо танаффусдан кейин Абдихолиқовнинг жароҳати, толиқиб қолган Ҳамробековни ўзгартирилиши ва жамоанинг жисмоний ҳолати буни давом эттиришга йўл қўймади. Шунингдек, Бердиев иккинчи бўлимдаги ўзгаришлари жамоа фойдасига хизмат қилмади. Яъни захирадан курашга қўшилган футболчилар ўйинни кучайтира олишмади. Ҳаттоки мавжуд темп ҳам тушди. Буни эса мураббий толиқиш билан изоҳлади. Дарҳақиқат "Насаф"ни жисмонан чарчаб қолгани иккинчи бўлим ўрталарига келиб яққол кўринди. Муаммонинг асл илдизи эса мавсум бошида айтилганидек - захира торлиги. "Насаф"нинг селекция ишларида йўл қўйган хатоларини қимматга тушиши мумкинлигини эса йил бошида алоҳида ёзиб чиққандим. "Насаф"нинг ҳозирги инқирозида мавсум аввалида йўл қўйилган хатолар сабаб бўлмоқда. Молиявий ҳолатнинг чатоқлиги ва бу нарса ҳам бевосита ўз таъсирини кўрсатаётгани ҳам ҳақиқат. Футболда эса ҳамма нарса бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Аммо ҳозир маълум бир ўйиндаги аниқ эпизодлар бўйича гапиряпмиз.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Бердиев ўйинни тўғри тактикада бошлади ва бу нарса даставвал иш берди. Лекин учрашувга тайёрланган тактикага ўзгартириш киритишга тўғри келганда эса мураббий ҳамкасбига ютқазди. Бунга объектив ва субъектив сабаблар ҳам борлиги ҳақиқат. Бердиев жамоанинг жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб балки ўзи истаганидек ўйната олмагандир. Яъни жамоа охирги беллашувларда одатий услубида (кўп учрашувларда) ўйнай олмаётганига шу толиқиш ҳам сабаб бўлаётган бўлиши мумкин. Факт шуки, кеча "Насаф" "Пахтакор"га бир тайм яхшигина қаршилик қилди, иккинчи бўлимда эса рақибга чинакамига ютқазди.

Арвеладзе эса ниҳоят катта статусдаги ўйинларда ўзининг мураббийлик имзосини кўрсатишга муваффақ бўлди. Яъни "Пахтакор" кечаги баҳсда рақибига нисбатан нафақат жисмонан ёки ўйин бобида кучлилик қилди, балки кичик деталларни ўзгартиришда мураббий тўғри қарор қабул қилди. Гарчи унда бунга имконият кўплигига қарамасдан ўша мавжуд имкониятдан самарали фойдалана олиши мумкинлигини Шота исботлади. Ўйин старти "Пахтакор" учун омадли бошланди. Лекин тезкор жавобни қабул қилиб олган "шерлар" маълум муддат устунлик қилишганига қарамасдан иккинчи тўпни ҳам қўйворишди. Танаффусга қадар жуда оз қолганида жамоа руҳий томонлама жуда катта устунликни тақдим этувчи голни уришни эплади. Бу эса Арвеладзенинг иккинчи тайм учун тактик ўзгартиришларини осонлаштирди.

Агарда танаффусга қадар "Пахтакор" "Насаф"нинг иккинчи голига тезкор реакция қилмаганида, иккинчи бўлим "Насаф" чизган чизиғи бўйича давом этиши хавфи ошарди. Учрашув тақдирини ҳал этган фактор эса - Жамшид Искандеровнинг ўз вақтида майдонга туширилиши бўлди. Ўша ўйиндан аввал айтилган фактор - мураббий имзоси қўйилди. Яъни, Арвеладзе керак пайтда жамоага қувват берадиган креатив устасини курашга қўшди. Белгиланган пенальти эса айнан Искандеровнинг нозик дид ва юқори санъат намунасига тенг тўп узатмасидан кейин вужудга келди. Бу ўйинда "Пахтакор" нафақат ўйинда устунликка эришди, балки керак пайтда ирода, яъни характер кўрсатди.

Муҳими, Суперлиганинг супер ўйини бўлиши кутилган баҳс номига монанд ўтди.

Лекин дилни хира қилган ва чуқур ўйлантирадиган жиҳатлар ҳам учради. Биринчи кутилмаган ҳолат - стадионни мухлислар билан тўлиб-томагани бўлса, иккинчиси ҳакамликнинг юқори даражасига бўлган ноҳақ эътироз ва хунук манзара касб этган ҳақоратли сўзлар. Футбол - бу шунчаки ўйин. Балки шунчаки ўйин эмас, балки супер ўйинга қиёсласак адолатдан бўлар. Футболда мағлубият ва ғалаба ёнма-ён юради. Ютишни билган жамоа ютқазишни ҳам билиши лозим. Кечаги мағлубиятни "Насаф" жамоаси ҳақиқий мардларга қабул қилди. Ўйиндан олдин ёки учрашувдан кейин футболчилар майдондан ташқаридаги юксак маданият ва ўзаро аҳилликни намойиш этишди. Кимдир бошқасини ғалаба билан табриклаган бўлса, бошқаси дўстига чиройли ўйин учун ёки мағлубиятдан хафа бўлмаслигини таъкидлаб овутган ва ҳоказо. Умуман ҳақиқий жентельменларга хос манзара. Аммо баъзи мухлислар ва уларнинг оғзидан чиқаётган ноҳақ эътироз-у, кераксиз ҳақоратларга кечаги ҳакамлик ёки "Пахтакор" муносиб эмас.

Ажойиб кечган беллашувда чиройли ва иродали ғалабага эришган "Пахтакор"ни ёки футболчиларни нима айби бор? Равшан Эрматов бригадасига қандай эътироз бўлиши мумкин? Ажойиб ва одилона ҳакамлик.

Машариповдаги вазиятда аниқ ва тиниқ пенальти! Бу ҳеч қандай эътироз ва ёки баҳс талаб этмайди. Черандаги вазият бўйича Суюнов собиқ жамоадошига тегмаган. Қўшимчасига Черан контакт юзага келишидан аввал шунғишни бошлагани яққол кўринди. Такрорий лавҳада эса бу вазиятни такроран кўришга ҳожат йўқлиги билинди. Умуман кечаги ҳакамлик ҳам ўйин даражаси ва статусига монанд бўлганини алоҳида қайд этиш лозим.

"Насаф"ни кечаги мағлубиятида баъзи маҳаллий мухлислар ҳакамни ёки бошқа бировни айблашдан кўра, юксак маданиятни кўрсатишса мақсадга мувофиқ бўларди. "Насаф"га юқори иштиёқни тақдим этиши мумкин бўлган мухлислик кечаги марказий баҳсда кўринмади. ҚАЙСИДИР МАЪНОда кечаги беллашув учун "Насаф" ўз мухлисларидан хафа бўлишга ҳақли.

ПФЛ тартиб-интизом қўмитаси томонидан белгиланиши мумкин бўлган жарима ёки жазо эса "Насаф"ни ўзи шундоқ ҳам қийин палладаги жамоага ўз мухлислари томонидан "туҳфа" этилган қўшимча мадад бўлмаса яхши.

Ўтган йили ҳам "Бунёдкор"га қарши кечган Қаршидаги ўйиндан кейин қаршилик мухлисларни маданияти борасида яхшигина гаплар ёзилганди. Бу сафар ҳам буни такрорлаш оғир бўляпти. Ҳақиқий мухлислик ютқазганда кимнидир ҳақорат қилиш ёки эътирозлар орқали эмас, балки қийин паллада ҳам ўз жамоасини қўллаб-қувватлаш орқали намоён бўлади. Аҳир бежизга ҳақиқий дўст қийин палада билинади дейилмайди.

Author :
Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика