Latest news

21:40Эксперт фикри. Мурод Исмоилов: "Нефтчи" чемпионликка катта қадам ташлади, "Насаф" осонликча таслим бўлмаса керак"  0 21:10Суперлига. "Динамо" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  38 21:08Про лига. Далер Тухсановнинг дубли "Олимпик-MobiUz"га "ФарДУ" устидан ғалабани тақдим этди  0 21:05Суперлига. "Насаф" мавсумдаги илк мағлубиятини Фарғонада қабул қилиб олди  160 20:35Расман: Бакаев "Бухоро"дан кетди  9 20:17"Тракторсози" — "Истиқлол". Эрон Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 19:46"Тоттенхэм" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олиши мумкин  0 19:18Португалия клублари Ойбек Бозоровни кузатиб бормоқда  6 18:35U-21 биринчилиги. Сардор Мирзаевнинг голи эвазига ОКМК ёшлари "Пахтакор"ни мағлуб қилди, "Қўқон-1912"дан суперкамбэк ва бошқа натижалар  1 17:35"Динамо" 15 йилдан буён Самарқандда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  13 17:13Биринчи лигада иккинчи давра старт олди: "Жиззах ФА"дан илк ғалаба, "Цементчи"дан 11:0 ва бошқа натижалар  2 16:52"Бугун Ўзбекистон чемпионатида қизиқарли кун". Боян Миладинович Самарқанд ва Фарғонадаги ўйинлар олдидан нималар деди?  3 16:37"Реал" Камавинганинг жароҳати ҳақида маълумот берди  2 16:11Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ чемпионатида ўйнайдиган бўлди  6 15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  23

Мураббийлар алмашинуви: «кучли бешлик» томонларда нима гаплар? News

Мураббийлар алмашинуви: «кучли бешлик» томонларда нима гаплар?

Карло Анчелотти «Реал Мадрид»га, Массимилиано Аллегри «Ювентус»га қайтди. Рональд Куман ва Моурисио Почеттинонинг кейинги фаолияти ҳақида миш-миш ва тахминлар мавжуд.

Бу фақатгина бошланиши.

Анчадан бери юқори лигаларда мураббийлар алмашинуви бу қадар кўп бўлмагандек туюлади, аслида эса, ушбу ҳолат тез-тез учраб туради. Европанинг «кучли бешлик» чемпионатларида содир бўлаётган ўзгаришларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Англия Премьер лигаси...

• Нуну Эшпириту Санту чарчаганлиги сабабли «Вульверхемптон»дан кетиб қолди, аммо у узоқ вақт иш изламаслиги аниқ: «Эвертон» португалиялик билан Анчелоттининг ўрнини босмоқчи.

• Фрэнк Лэмпард учун ҳаммаси олдинда, аммо ҳозирча топ-клубларга бош мураббий этиб тайинланмаса керак.

• Юрген Клопп истеъфоси эса, «пайсалга солиняпти».

Испания Ла лигаси...

• Зинедин Зидан уни қўллаб-қувватлашмагани сабабли совринсиз мавсумдан сўнг, «Реал Мадрид»ни тарк этди. Рауль эса «Кастилья»  билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди ва энди Бундеслига клубларидан бирига бош мураббий этиб тайинланиши кутиляпти. 

• Карло Анчелотти барибир Переснинг таклифини қабул қилди ва «Реал Мадрид»га қайтди.

• Асосий савол: Рональд Куманнинг тақдири нима бўлади? «Барселона» бир қанча трансферларни амалга оширди. Агуэро, Эрик Гарсия, Эмерсон ва тез орада Мемфис Депай жамоага олиб келиниши мумкин. Бу ишларнинг бошида Куман турган бўлса ажаб эмас.

• Хосе Бордалас «Хетафе»да муваффақиятсизликка учраган бўлиши мумкин, аммо «Валенсия»ни тирилтиришга қодир.

• Диего Симеоне «Атлетико»нинг Сер Алекс Фергюсони бўлмоқчи.

Италия А серияси...

• Антонио Конте «Интер» билан чемпионлик унвонини қўлга киритди, аммо янги шароитларда ишлашдан бош тортди. Унинг ўрнини Симоне Индзаги эгаллади.

• Массимилиано Аллегри яна «Ювентус»га қайтди. Туринликлар ЕЧЛ финалларини соғинишган. Роналду «жиғи бийрон». 

• Женнаро Гаттузо «Наполи» билан Чемпионлар лигаси йўлланмасини бой берди ва энди «Фиорентина»ни бошқаради. Неаполь шаҳрида унинг ўрнини Лучано Спаллетти эгаллади.

• Пауло Фонсека ҳам Чемпионлар лигасини «насия»га қолдирди, клуб раҳбариятининг сўнгги умиди бўлган Европа лигасининг ярим финалида «Манчестер Юнайтед»дан қақшатқич зарбага учради. МЮни Европа лигасида чемпион қилган Моур унинг ўрнига келди.

• Жозе Моуринью кутилмаганда Римда пайдо бўлди. «Рома» билан янги саҳифалар ёзмоқчи эканлигини таъкидлаб, Италияда чемпион бўлганини иддао қилишни ҳам унутмади.

• Де Дзерби «Сассуоло»дан кетиб, еврокубокларнинг доимий иштирокчиси «Шахтёр» клубига ўтди. У янги жамоасини кўтара олармикан, шу савол очиқлигича қолмоқда.

Германия Бундеслигаси...

Бундеслиганинг кучли олтилигидаги барча жамоалар мураббийларини алмаштиришди.

• Ханс Дитер Флик заифлашган «Бавария»ни ажойиб тарзда қайта қурди. Унинг янги манзили Германия терма жамоаси бўлади. Барча расмиятчиликлар Европа чемпионатидан сўнг амалга оширилиши кутиляпти.

• Юлиан Нагельсманн ва Жесси Марч РБ тизимидаги иккита истиқболли ва талабчан мураббийлардир, фақат биринчиси уни тарк этиб «Бавария»га бош мураббий бўлди, иккинчиси эса, «Лейпциг»га кўтарилди.

• Марко Розе «Боруссия Мёнхенгладбах»дан кетиб, Дортмунднинг «Боруссия»сига ўтди.

• Ади Хюттер Розенинг ўрнига Мёнхенгладбах клубига тайинланди.

• Оливер Гласнер «Волфсбург» билан ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритган бўлса-да истеъфога чиқарилди. Энди у «Айнтрахт» бош мураббийи.

• Марко ван Боммел «Волфсбург»да унинг ўрнини эгаллайди. 

Франция 1-дивизиони...

• Руди Гарсиянинг шартномаси тугади, «Лион» Питер Бош билан келишувга эришди.

• Кристоф Галтье «Лилль» билан чемпионликни қўлга киритди, аммо клубнинг молиявий муаммолари туфайли жамоани тарк этмоқда. Агар истеъфога чиқса, гранд клублардан таклифлар, албатта, бўлади.

• Почеттино раҳбарият билан жанжаллашди ва клубни тарк этиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Ҳатто «Тоттенхем»га қайтиши ҳам мумкин.

Европа чемпионати олдидан аксарият клубларга янги бош мураббийлар тайинланиши бежиз эмас: турнир якунига етгач, футболчилар трансфери амалга оширилади ва янги жамоани қуриш учун етарлича вақт бўлади. 

Замонавий футбол тактик курашларга бой  бўлиб борар экан, мураббийлар катта саҳнага чиқаверади.

Ҳумоюн Орипов таржимаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика