Мураббий Кевин Де Брюйненинг Евро-2020даги иштироки ҳақида гапирди
04 jun 2021 07:29
News
Мураббий Кевин Де Брюйненинг Евро-2020даги иштироки ҳақида гапирди
Бу ҳақида Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес айтиб ўтди.
"Де Брюйне катта эҳтимол билан Евродаги биринчи ўйинни ўтказиб юборади. Уни алмаштирадиган футболчи таркибга лойиқ эканлигини исботлаши лозим.
Биз ҳимоя ниқоби борасидаги қарорни қабул қилдик. Уни Ян Вертонгенга ниқоб тайёрлаган компаниядан оламиз. У бизга ёққанди.
Кейинги ҳафтага қадар де Брюйне борасида аниқлик бўлади. У Европа чемпионатида ўйнаши мумкин, лекин айни пайтда у қачон майдонга туша олиши мумкинлигини билмаймиз.
Биз шифокорлардан рухсат олишимиз керак", - деди Мартинес.
Эслатиб ўтамиз, де Брюйне ЕЧЛ финалида "Челси"га қарши ўйинда бурнини синдириб олганди.
Бельгиянинг мусобақадаги илк ўйини 12 июнь куни Россия терма жамоасига қарши ўтказилади.
Comments