Latest news

10:20Анри: “Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий”  0 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  5 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  7 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  10 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  0 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00КТС тасвирга олган ўйинда "Навбаҳор" ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мазгавой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  12 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  6 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  9 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  1 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  14

Мунтари ва Боатенг Гана терма жамоасидан ҳайдалди News

Мунтари ва Боатенг Гана терма жамоасидан ҳайдалди

Гана терма жамоаси етакчилари Кевин-Принс Боатенг ва Салли Мунтари учун Бразилияда давом этаётган жаҳон чемпионати муддатидан аввал якунланди.
Бугун ҳар икки футболчи терма жамоа жойлашган меҳмонхонани тарк этишди. Бундай қарорга бош мураббий Квеси Аппиа келган.

Гап шундаки, жамоанинг тонгги йиғилишида Аппиа иккала футболчига мурожаат қилиб, маҳаллий вақт билан соат 10.00гача меҳмонхонани тарк этишга чақирган.

Маълумотларга кўра, икки кун аввалги машғулот чоғида Мунтари ва Боатенг уришиб кетишган. Бу воқеа Кевин-Принснинг бош мураббийни ҳақорат қилганидан сўнг бошланган. Мунтарига жамоадошининг бош мураббийга айтган сўзлари ёқмаган.

Натижада даҳанаки жанг бошланган. Бу эса ҳақли равишда ҳар икки футболчининг терма жамоадан ҳайдалиши билан якун топди. Яқингача Мунтари ва Боатенг “Милан” шарафини ҳимоя қилишган ва қалин дўст бўлишганди.

Гана терма жамоасига оид яна бир маълумот, бугун мамлакат футбол федерацияси томонидан ваъда қилинган 3 миллион доллар меҳмонхонага етказилган. Хабарларга кўра, ҳар бир футболчи тахминан 100 минг доллардан мукофот пули олган. Айтилишича, Боатенг ва Мунтарига бир цент ҳам берилмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика