Latest news

20:19Суперлига. "Шўртан" – "Андижон" (матнли трансляция)  2 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  19 19:58ОПЛ. "Сумқайит" ўз уйида мағлуб бўлди, "Сабаҳ" меҳмонда дуранг ўйнади  0 19:31"Кристал Пэлас" — "Манчестер Сити". Англия кубоги финали учун таркиблар маълум  6 18:57Суперлига. "Қўқон-1912" - "Насаф" (матнли трансляция)  8 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  0 17:51"Байер", "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 17:30"Химки" — "Рубин". Таркиблар маълум  0 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  2 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  2 15:25Расман: Хейсен "Реал"га ўтмоқда  5 15:12"Интер" "Реал" ва "Барселона"нинг трансфер мақсадини қўлга киритиши мумкин  0 14:25"Барселона" ҳужумчисини АПЛга сотиши мумкин  5 13:31"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью)  8

Муносабат. Расмий ўйинлар бекор бўлганидан кейин ФИФА кунларини сақлаб қолгандан не фойда News

Муносабат. Расмий ўйинлар бекор бўлганидан кейин ФИФА кунларини сақлаб қолгандан не фойда

ОФК расмий сайти бу йил ҳисобидан миллий терма жамоалар иштирокидаги ЖЧ-2022 саралаш баҳслари кейинги йилга қолдирилганини маълум қилди.

Яхши биласиз, Ўзбекистон миллий терма терма жамоаси 13 октябрь куни сафарда Яман, 12 ноябрь ўз майдонида Сингапур ҳамда 17 ноябрь сафарда Саудия Арабистонига қарши ЖЧ саралаш баҳсларида майдонга тушиши лозим эди. Демак, бу ўйинлар ҳам бекор бўлди. 

Халқаро даражадаги ўйинларни қолдириш орқали ОФК тўғри қарор қабул қилди. Чунки кўп жойларда ҳамон аҳоли коронавирус балосидан азият чекмоқда. Бунинг устига куз ойларига бориб халқаро рейслар тикланадими-йўқми, бир нарса дейиш қийин.

Лекин расмий ўйинлар бекор қилингани билан ФИФА кунлари сақлаб қолинар экан, терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов сайтимизга берган интервьюсида расмий баҳслар ўрнини ўртоқлик учрашувлари билан тўлдиришни айтиб ўтди. 

Энди савол туғилади: ОФК расмий учрашувларни бекор қилган бир пайтда ўртоқлик ўйинларидан не фойда? Мана яқинда битта йиғин ўтказилди. Бу нима фойда берди? Ҳеч нима. Барибир расмий баҳсда бошқалар ўйнаши маълум-ку. Шу боис ҳозирги ҳолатда энг тўғри йўл бу йил ҳисобидан миллий терма жамоани бошқа йиғмаслик бўлиб қоляпти. Чунки ФИФА кунлари бўлгани билан шу кунларни Суперлига ва Кубок ўйинларига ажратган маъқул, агар ўтказилса! 

Терма жамоани эса тинч қўйиш керак. Ундан кўра, легионерларимиз ўз клубларига мослашсин, машғулот ўтказиб ўша ерда юраверсин. Уларни чақириб оворагарчилик қилгандан бирон наф кўрмаяпмиз. Абрамов ҳам яхшиси буёғига фақат "Бунёдкор"ни ўйлагани маъқул. Сентябрда Тожикистон ва Эронга қарши ўртоқлик ўйинлари бўладими? Бир нарса дейиш. Чунки ЎФА бўлади ҳам демади, йўқ ҳам демаяпти. Ҳамма вазият қандай тус олишини кутяпти. Агар имкони бўлса, бу иккита ўйинни ҳам бекор қилиш керак.

Худо хоҳласа буёғи яхши бўлиб кетса, терма жамоани келаси йил йиғиб ҳам тайёргарлик кўрса бўлади. Чунки бу йилги йиғинлар ва октябрь-ноябрдаги ўртоқлик учрашувлари ҳеч нарса бермайди. Ундан кўра Суперлига билан Кубок ўйинларини тугатиб қўйишни ўйлаган яхши. Чунки ҳамма жойда ички чемпионатлар давом этяпти. 

Айтайлик, ОФК клубларни Қатарга йиғиб ОЧЛ баҳсларини ўтказиши мумкин, бироқ миллий терма жамоа ҳар доим ўз майдонида ва ўз мухлислари кўз ўнгида ўйнаши керак. Шуни ҳисобга олиб ҳам ОФК бир қарорга келди. Биз эса Ўзбекистон миллий терма жамоасини безовта қилмаган маъқул деб ўйлаймиз.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика