Latest news

13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  0 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  20 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  2 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  12 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  14 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  60 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33

⚡️ Мундиалгача. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар ТЖ сафида ЕЧЛ ғолиблари борлигини биласизми? News

⚡️ Мундиалгача. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар ТЖ сафида ЕЧЛ ғолиблари борлигини биласизми?

Ўзбекистон ногирон-ампутантлар ТЖ Туркиядаги жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг охирги босқичини Тошкентда ўтказмоқда.

Терманинг етакчи футболчиларидан бири бўлган Қудрат Худойқулов билан кичик суҳбат ўтказдик. Ҳужумчи амплуасида ҳаракат қиладиган футболчимиз 2021 йил ампутантлар ўртасида ташкил этилган Европа Чемпионлар Лигаси мусобақасида қатнашиб, “Шаҳинбей” (Туркия) клуби сафида чемпионликни қўлга киритган.

2021 йилги турнир Газиантеп шаҳрида бўлиб ўтган ва унда 5 та жамоа қатнашган. “Шаҳинбей” финалда Варшаванинг “Легия” жамоасини 3:1 ҳисобида таслим этишга эришганди.

Тактика ҳақида

“Ҳозирда 2 асосий ҳимоячимиз бор. Улардан умидимиз катта. Қийин бўлади, лекин чемпион бўлишга ҳаракат қиламиз. Энг қийин гуруҳга тушганмиз. Польша ва Испания кучли жамоалар, Африка вакили бўлган Танзания билан эса ўйнаса бўлади. Мусобақа мезбони Туркиядан ташқари, Польша, Бразилия ва Африкадан Либерияни фаворитлар қаторига қўйган бўлардим”

Туркия чемпионатига қандай йўл олиш мумкин?

“Мундиалда барча клублар футболчиларни кузатади. Ампутантлар футбол клублари ўртасидаги миллий биринчиликлар Европанинг 3 мамлакатида бор – Туркия, Польша ҳамда Англияда. Профессионал даражасидаги эса барибир Туркияда. 34 та клуб мавжуд – 14 таси Суперлига, 10 тадан биринчи ҳамда иккинчи лигаларда.

Ҳозирги клуби

“Айни вақт Анқаранинг “Отто” жамоаси аъзосиман. Университет қошида очилган ва юқори ўринлар учун курашади. Насиб бўлса, шу ердаги ўқишга кириш ниятим бор”.

Шунингдек, 2021 йил “Шаҳинбей” билан яна бир ҳамюртимиз Қудрат Тўрахўжаев ҳам ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритган. Унинг фикрлари билан ҳам қизиқдик.

“Дарвозабонлар бўйича мураббийимиз Зоҳид Тошхўжаев ҳисобланади. Бўлажак мундиал 3 нафар кипер билан йўл олмоқдамиз. Суннат, мен ва яна бир адашим Қудрат. Асосий таркиб аъзосиман. Агар қандайдир муаммолар юзага келса, захира дарвозабонларимиз ҳам жисмонан тайёр ҳолатда”.

Кумири

“Барча футболчиларнинг ўзи тақлид қиладиган севимли ўйинчилари бор. “Реал”га мухлисман, аммо Марк-Андре тер Штегеннинг ўйинларини эътироф этган бўлардим. Ҳақиқатан кучли дарвозабон”.

Гуруҳдаги рақибларнинг киперлари ҳақида

“2021 йил Туркияда легионер сифатида фаолият олиб бордим. “Шаҳинбей” жамоасига таклиф қилишди ва Чемпионлар Лигасида Польшанинг “Легия” клубига қарши тўқнаш келганмиз. Уларнинг кипери мамлакат терма жамоаси асосий дарвозабони ҳисобланади. Аммо Танзания ҳамда Испаниядаги ҳамкасбларим ҳақида маълумотга эга эмасман”.

Ҳозирги фаолияти

“Ўзбекистонда фаолиятимни давом эттирмоқдаман. Туркия клубларидан яна таклиф бўлиши эса Жаҳон чемпионатига боғлиқ. Мундиалларда клублар томонидан жуда кам ҳолатларда дарвозабонларга талаб бўлади. Туркиянинг ўзида ҳам етакчи клублар бор ва рақобат кучли. Қийин масала”.

Расмда: чапда - Қудрат Худойқулов, ўнгда - Қудрат Тўрахўжаев

Давоми бор...

Элдор Акмурзаев суҳбатлашди

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика