Latest news

14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  0 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  4 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  0 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  1 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  5

Мундиал олдидан. Элдор Шомуродов: "Тўпурар бўлиш ниятидаман" News

Мундиал олдидан. Элдор Шомуродов: "Тўпурар бўлиш ниятидаман"

Ёшларимиз кеча Янги Зеландия томон йўлга чиқди. Кетиш олдидан терма жамоамиз аъзолари сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.
"Яхши тайёргарлик кўрганмиз. Натижа ва яхши ўйин кўрсатиш учун кетмоқдамиз. Ҳамма имконият ва шароит яратиб берилди. Тайёргарликни кучли тарзда олиб бордик дея оламан. Бизнинг жамоани соврин олиши учун имкониятимиз етади" , - дейди Элдор Шомуродов.

- Гуруҳ босқичида жамоалар имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Бу ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ва шу боис ҳаммамизда имконият бир хил. Рақибларни имкониятини кўриб чиқдик. Умуман ҳамма жамоа бир хил. Кучли ва фаворит жамоа йўқ. Дахшатли жамоани кўрмадим.

- Ўзингиз учун Жаҳон чемпионатидан нималарни кутмоқдасиз?

- Биринчи навбатда терма жамоамизнинг муваффақияти. Хориж мураббийлари назарига тушиб Европага йўл олишни мақсад қилганман. Жаҳон чемпионатида тўпурар бўлмоқчиман. Ҳужум чизиғимиздан рақобат кучли. Сардор Азимов, Равшан Хурсанов, Забихулла Ўринбоев каби ҳужумчиларимиз ҳам бор. Улар билан ўйнаш мен учун қийинчилик туғдирмайди. Нафақат "Бунёдкор" клуби аъзолари балки бошқа футболчилар билан ҳам аллақачон бир жамоа бўлганмиз. Кўп вақтдан буён машғулотларни бирга олиб борганмиз ва аҳил жамоага айланганмиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика