Latest news

17:10Ўзбекистон - Испания. Асосий таркибимиз маълум  9 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  2 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  3 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  9 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  19 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  10 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  2 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1 13:38ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз  6 13:03Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган  15 12:25Гвардиола: "У қарор қабул қилиши керак"  3 11:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда  7 11:05«Реал Мадрид» яна бир фахрий ҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин  5

Мундиал 2022. Хорватия! News

Мундиал 2022. Хорватия!

Хорватия!


Тахаллуси – "шахмат доскаси".

FIFA рейтингида 12-ўрин.

Жаҳон чемпионатига олтинчи марта (1998, 2002, 2006, 2014, 2018, 2022) боради.


F гуруҳи. Рақиблари: Бельгия, Канада, Марокаш.

1-тур, 23 ноябрь. Марокаш — Хорватия

2-тур, 27 ноябрь. Хорватия — Канада

3-тур, 2 декабрь. Хорватия — Бельгия


Муваффақиятлар


Хорватия – амалдаги ЖЧ вице-чемпиони.

"Шахмат доскаси" Россияда титулга бир қадам қолган ҳолда, ажойиб футбол кўрсатди.



Хорватлар гуруҳда 100%лик натижа қайд этишди.

Илк рақиб Нигерия жамоаси бўлди ва улар осонлик билан рақибларини 2:0 ҳисобида мағлуб этишди.




Кейинги ўйин хорватларнинг ушбу мусобақадаги амбицияларини кўрсатди.

Аргентина билан ўйин кутилмаган натижа билан якунланди. Ребич, Модрич ва Ракитичнинг голлари "шахмат доскаси"га жанубий америкаликлар юлдузлар устидан йирик ғалабани тақдим этди.




Гуруҳ босқичининг сўнгги тури аҳамиятсиз бўлиб қолди, аммо, хорватлар Исландияни ҳам мағлуб этган ҳолда секинлашмасликка қарор қилишди.

Ўйин қийин ўтди – исландияликлар муносиб қаршилик кўрсатишди ва Баделнинг голидан сўнг жавоб тўпини уришди, аммо Иван Перишич 90-дақиқада гол урган ҳолда жамоасига ғалабани олиб берди.




Хорватларни 1/8 финалда сўнгги йилларда яхши футбол кўрсатаётган Дания терма жамоаси кутиб турарди.

Ўйиннинг бошланиши кутилмаган бўлди. Данияликлар 1-дақиқадаёқ ҳисобни очишди, 5-дақиқада эса Манжукич ҳисобни тенглаштирди. Бу ўйин турнирдаги энг ажойибларидан бири бўладигандек кўринди, аммо жамоаларнинг шиддати сусайди ва кейинги 115 дақиқа голларсиз ўтди.

Барчаси пенальтилар сериясида ҳал бўлди ва унда хорватларга омад кулиб боқди.




Чорак финал Россия ва Хорватия ўртасида бўлиб ўтди.

31-дақиқада Денис Черишев ажойиб зарбаси билан ҳисобни очди, аммо бир неча дақиқалардан сўнг Крамарич жавоб голини урди.

Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмади.

Вида қўшимча таймларда Хорватияни олдинга олиб чиқди. Аммо, Россия терма жамоасининг асли келиб чиқиши бразилиялик бўлган ҳимоячиси Марио Фернандес ҳисобни тенглаштирди.

Яна пенальти. Ва яна хорватлар ғалаба қозонмоқда.




Хорватлар финалга чиқиш учун Англия терма жамоаси билан курашишди.

Хорватлар Дания билан бўлгани каби ўйиннинг бошиданоқ тўп ўтказиб юборишди – 5-дақиқада. Аммо, бу сафар бир соатдан сўнггина Перишичнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди.

Кейинчалик навбатдаги овертайм бошланди, аммо бу сафар пенальтилар сериясисиз. Марио Манжукичнинг 109-дақиқада урган голи Хорватияга финал йўлланмасини тақдим этди.




Франция ва Хорватия дунёда ким энг зўри эканлигини аниқлаб олишлари керак эди.

Французлар бутун мусобақанинг яққол фаворити сифатида финалга етиб келишди. Аксинча, Хорватияга кўплар ишонмаганди ва уларнинг финалга чиқишини сенсация сифатида баҳолашди.

Французлар ўйинда анча кучлироқ ва яхшироқ ҳаракат қилишди. Бўлажак чемпионлар тўртта гол уришди, Хорватия эса Перишич ва Манжукичнинг голлари билан жавоб қайтаришди. Умуман олганда, рақиб захира билан ғалаба қозонди десак ҳам бўлади.




Хорватия терма жамоасининг сўнгги мундиали энг зўри бўлди.


Мураббий ва ўйин услуби


Златко Далич – ҳали ҳам Хорватия терма жамоаси мураббийи.



Далич 2017 йилнинг 7 октябрида ЖЧ-2018 саралашидаги ҳал қилувчи ўйинлар олдидан Хорватия терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланганди. У жамоани мусобақанинг финал босқичига олиб чиқди ва Хорватия футбол иттифоқи уни доимий асосда қолдирди.

Хорватлар унинг қўл остида дунёнинг вице-чемпионларига айланган ҳолда, турнирнинг асосий сенсациясини амалга оширишди.

Даличнинг терма жамоа билан амалдаги шартномаси Евро-2024 якунига қадар ва Златконинг шу муддатга қадар ишлашига шубҳа йўқ.

Хорватия терма жамоаси ўйин схемаси: 4-3-3 (ҳужумкор), камроқ 4-2-3-1.



Ўйин услуби: зич мудофаа, ҳужум кичик паслар орқали қурилади.

Уч ярим ҳимоячи яхши ҳаракат қилади ва бир-бирини ажойиб тарзда тўлдиради. Модрич рақиб дарвозасига яқин ҳаракат қилган ҳолда кўпроқ кўчиб юради, Ковачичнинг роли эса кўпроқ бокс-ту-боксни эслатади.



Қайд этиш керакки, хорватиялик футболчиларнинг аксарияти машҳур "Динамо" (Загреб) мактабидан чиқишган, шу сабаб уларда умумий база ва ўзаро тушуниш даражаси яхши. Бу уларнинг ҳужумларида ҳам ифодасини топади.


Мисол.











Тан олинг, бундай жамоавий ўйин даражаси ҳайрон қолдиради, айниқса гап терма жамоа ҳақида кетаётганда.

Хорватлар марказий ҳудуд орқали жуда яхши ҳужум қилишади – Брозович ва Ковачич ҳужумга қўшилиш учун мос вазиятни топишади, Перишич эса уни ажойиб тарзда яратади.







Хорватларнинг ажойиб тарзда бир-бирини тушунишига яна бир ажойиб мисол – кескин вазиятни яратадиган узун пас. Рақиблар амалдаги ЖЧ ғолиби эканлигини унутманг.






Хорватлар марказий ҳудудда жуда зич ўйнашади.



Аммо, бунинг тескари тарафи ҳам бор – чексиз позициялар алмашганда шундай вазиятларда таянч ярим ҳимоячиси таянч ҳудуди қаердалигини эсдан чиқариб қўяди.



Терма жамоа етакчилари


Лука Модрич – дунё футболининг супер юлдузи.



Кўп нарса айтиш керакми? Шунчаки Модричнинг ютуқларига кўз ташланг.

2018 йилги "Олтин тўп" соҳиби.

Хорватиянинг энг яхши футболчиси (9 марта): 2007, 2008, 2011, 2014, 2016, 2017, 2018, 2019, 2020.

УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби (5 марта): 2013/14, 2015/16, 2016/17, 2017/18, 2021/22.

Жаҳон футболи тарихида ўз ўрнини эгаллаб бўлган ўз авлодининг энг яхши футболчиларидан бири.

Лука терма жамоада ҳам клубдагидек ажойиб – темпни назорат қилади.




Иван Перишич – ажойиб ўйинчи.



Иван – ажойиб салоҳиятга эга феноменал ўйинчи.

Перишич кўп ҳам ўйинни ўзига тортмайди ва шу сабаб тез-тез кадр ортида қолади. Шу билан бирга, унинг фойдаси бебаҳодир.

Унинг асосий ютуғи – ҳар қандай ўйин тизимига мослашиши, шунингдек универсаллиги.

Иван Перишичнинг номини шунчаки голлари сабаб ҳам хорват футболи тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиш мумкин.




Йошко Гвардиол – келажаги бор ўйинчи.



Дунёдаги энг келажаги порлоқ деб ҳисобланаётган ҳимоячилардан бири.

Далич аста-секин Гвардиолни Хорватия терма жамоаси асосий таркибига киритмоқда. Ҳозирда уни муҳим ўйинчи деб аташ қийин, аммо икки йиллардан сўнг шундай бўлиши кутилмоқда.

Гвардиолни Хорватияда диққат билан кузатишмоқда, сабаб марказий ҳимоя позицияси сал заифроқ кўринади.

ЖЧ-2022 Йошко учун фаолиятининг боришига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Гвардиол атиги 20 ёшда, аммо унинг трансфер нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда.




Кучли ва заиф томонлари


Кучли томонлари: жамоавийлик, тажриба, ўйинчиларнинг даражаси.

Заиф томонлари: чидамлилик, тезлик, мудофаа.


Жамоавийлик – Хорватия терма жамоасининг асосий кучи. Уларда ажойиб тарзда бир-бирини тушуниш бор ва шу нарса "шахмат доскаси"ни топ даражага айлантиради. Агар Хорватия таркибига қарасангиз, бу жамоа қандай қилиб Франция ва Испания билан тенгма-тенг ўйнаши мумкин деган савол туғилади. Агар номлар бўйича таққосласак, хорватлар ҳам серблардан ҳам ортда қолишади. Гап жамоавийликда.

Бу жуда ҳам тажрибали терма жамоа. Уларда шундай барқарор жамоа борки, улар термада ҳам, клубда ҳам топ жамоалар билан ўйнашади. Там ва ғалабалар нархини биладиган кўплаб титулга эга ўйинчилар.

Футболчиларнинг ўртача даражаси жуда яхши. Олдин айтганимиздек, бу Загребнинг "Динамо" клуби мактабининг катта хизмати.

Чидамлилик – ўртача ёши 29 бўлган жамоадаги мантиқий муаммо. Балки шу хорватларга ЖЧ-2018даги финалда етишмагандир, бундан ташқари турнирдаги қўшимча дақиқаларни ҳисобга олса улар французлардан битта кўп ўйин ўтказишган. Қатарда бу фактор янада ўзини сездириши мумкин, сабаби ўйинчилар ёшаришмаган.

Хорватларга тезлик етмайди. Уларда кўпроқ тезкорлик билан эмас, ақлли футбол ўйнайдиган "секин" жамоа. Бу хорватларнинг нега доим мудофаа ва ҳужумда балансни сақлашининг яна бир сабаби. Агар эътибор қилсангиз, Хорватия ҳеч қачон рақибга тўлиқ устунликни бермайди. Тўплар нисбати 45-55% фоизларда бўлади. Бундай тактика уларнинг ўйинини тенгроқ ва мудофаадан ҳужумга ва тескари йўналишда кам куч сарфлайдиган қилади.

Мудофаага кўп саволлар бор. У заиф кўринмайди, аммо кучли деб ҳам бўлмайди. Ҳужумда Брозовичнинг фаол иштирок этиши сабаб у таянч ҳудудига доим ҳам улгурмайди. Марказий ҳимоячиларда ҳам позицион хатолар кузатилиб туради, аммо Польшаникига қараганда анча кам. Аммо, бор.


Тахминий таркиб:



Пашаличнинг ўрнида Влашич ёки ҳатто Оршич пайдо бўлиши мумкин. 

Мудофаа марказида Ловрен ёки Виданинг ўйнашини истисно этиб бўлмайди.


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика