Latest news

09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  0 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  4 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  0 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  2 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  31 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  24 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3

Мундиал 2022. Польша! News

Мундиал 2022. Польша!

Польша!


Тахаллуси – "оқ бургутлар"

FIFA рейтингида 26-ўрин.

Жаҳон чемпионатига тўққизинчи марта (1938, 1974, 1978, 1982, 1986, 2002, 2006, 2018, 2022) боради.


C гуруҳи. Рақиблари: Мексика, Саудия Арабистони, Аргентина.

1-тур, 22 ноябрь. Мексика — Польша

2-тур, 26 ноябрь. Польша — Саудия Арабистони

3-тур, 30 ноябрь. Польша — Аргентина


Муваффақиятлар


Польша – Жаҳон чемпионатининг икки карра (1974 ва 1982) бронза медали соҳиби.

1982-йилга йўл оламиз.



Италия, Камерун ва Перу Польшанинг гуруҳ босқичидаги рақиблари бўлишган.

Поляклар илк турда биринчи ўрин учун рақобатчиси бўлмиш Италия билан дуранг ўйнаган.




Польша иккинчи турда турнирни нурсиз дуранг билан бошлаган Камерун билан учрашди. Натижа яна такрорланди – 0:0.




Ҳаммасини учинчи тур ҳал қилди. Поляклар ёрилишди – Перу дарвозасига бешта тўп, рақиб эса битта билан жавоб берди. Полякларда голларга Смолярек, Лято, Бонек, Бунцоль ва Циолек муаллифлик қилди.




Турнирнинг иккинчи қисмида СССР ва Бельгия билан ўтиш ўйинлари бўлиши керак ва улардан биттаси ярим финалга чиқиши керак эди.

Поляклар дастлаб Бельгияни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди. Бонек хет-трик қайд этди.




Совет Иттифоқи билан дуранг эса Польшани ярим финалга олиб чиқди.




Польша ярим финалда яна Италия билан ўйнади. Бу сафар эса муваффақиятсиз: Паоло Росси дубль қайд этди ва полякларни 3-ўрин учун ўйинга юборди.




Поляклар 3-ўрин учун французлар билан беллашишди. Жирар 13-дақиқада Францияни олдинга олиб чиқди, аммо Шармах 41-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, Маевский 45-дақиқада ва Кунцевич 47-дақиқада гол уриб, "оқ бургутлар" учун иккита гол фарқи билан устунликни яратишди. Курьоль ўйин сўнггида французларнинг ортда қолишини минимумга қадар қисқартирди, аммо ундан кўпига эмас.




3:2 – Польша 8 йил ичида мундиалда ўзининг иккинчи бронза медалини ютмоқда.



Мураббий ва ўйин услуби


Чеслав Михневич – Польша терма жамоаси бош мураббийи.



Чеслав 20 йиллик мураббийлик фаолияти давомида Польшада барча жамоаларни шуғуллантириб чиққан. Экстракаласса (Польшанинг олий дивизиони)дан ёшлар терма жамоасигача.

2021 йилнинг 31 январида Африкадаги анъаналарга кўра, Михневич Польша терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Бу ЖЧ саралашидаги ўтиш ўйинларига икки ой қолганда ва қониқарсиз натижалар сабаб "Легия"дан четлатилганидан атиги бир неча ой ўтиб содир бўлди.

Польша терма жамоаси ўйин схемаси: 4-1-4-1, 4-2-3-1 ва 3-4-2-1 ҳам бўлиши мумкин.



Ўйин услуби – мувозанатсиз футбол.

Жамоанинг доимий схемаси йўқ, тактикани эса олдиндан айтиб бўлмайди. Улар барчасида кучли ва заифлар. Улар тез-тез олдинга ўтишади ва қанотлардан тезлик орқали фойдаланишади, аммо алдаш ва юқори прессинг камроқ кузатилади.

Ҳимояда кўпинчи кераксиз хатолар бўлади. Мисол:



Кимдир хато қилади, бу ҳолатда голга таянч ярим ҳимоячиси сабаб бўлган.



Шу билан бирга, муаммо футболчиларнинг даражасида деб айтиб бўлмайди. Аксинча, жуда ажойиб жамоа йиғилган, аммо ўйин қурилиши мураббийлар штабига кўп саволларни юклайди.

Польша тез-тез Левандовски тўпга эгалик қилиб, ҳужумни давом эттиришга умид қилган ҳолда узун паслар билан ўйнайди, аммо бу доим ҳам иш бермади. Робертга пасдан узатма бериш муаммо, ҳатто ягона юқори даражадаги плеймейкер Зелиньски бўлган тақдирда ҳам.

Ўйинни кўриш жараёнида полякларга ҳаракат етишмаётгандек кўринади. Жамоа тўпни эгаллаб олган пайт тўхтаб қолади.

Аммо, поляклардан мана бундай чиройли ўйинни ҳам кўриш мумкин. Масалан, Бельгия дарвозасига урилган гол – ҳақиқий мароқ.





Бу Польшанинг ўйланмаси деб ўйлаб қолмаслик керак, бу катта эҳтимол билан футболчиларнинг юқори даражаси сабаб. Афсус, улар чиройли комбинацион қуришга қодирлар...



Терма жамоа етакчилари


Роберт Левандовски – Бензема билан биргаликда дунёнинг энг кучли форварди.



Голлар уриш учун машина.

Яхши ташкил этилган ҳужумкор модел учун идеал ҳужумчи.

Сардор. Терма жамоада 132та ўйин. 76та урилган гол.

Керак бўлган барчасини билади. Вазиятлар бўлдими, голлар ҳам бўлади.

Унинг Польша таркибидаги голларини томоша қилинг:




Петр Зелиньски – жамоанинг мияси ва умиди.



"Польшалик Хави" "Наполи"да ҳам, терма жамоада ҳам муҳим роль ўйнайди. Унинг атрофида кўп сонли ҳужумлар қурилади ва мудофаа чизиғи бошланади.

Майдонни ажойиб тарзда кўра олиш, ажойиб техника, ҳар қандай вазиятда пас – Петрнинг энг зўр устунликлари.

Унинг жамоадаги муҳимлиги қайсидир даражада Левандовскиникидан ҳам кўпроқ.

Бу эса Зелиньскининг Польша сафидаги голларидан бири.




Аркадиуш Милик – ҳали ҳам ажойиб ҳужумчи.



Милик 3 йил олдин терма жамоада Левандовскининг ўрнини эгаллайдиган супер иқтидорли ҳужумчи сифатида ҳисобланган. Аммо, ҳаётнинг ҳам ўз режалари бор эди. Жароҳатлар Аркадиушнинг фаолиятида жиддий таъсир кўрсатди, у узоқ вақт ўзининг ўйин формасига қайтди. 

Аммо, ҳозирда Милик ўйинга қайтаётгандек туюлмоқда. У "Ювентус"да ёмон дебют қилмади ва ЖЧга идеал ҳолатда бориши керак.

Ажойиб зарба, гол сезиш ва ассистентлик қобилияти – унда буларнинг барчаси ҳали ҳам бор.




Кучли ва заиф томонлари


Кучли томонлари: индивидуал маҳорат, тажриба, терма жамоа атрофидаги атмосфера.

Кучсиз томонлари: мудофаа, мураббий, ҳаракат.


Полякларда камида сўнгги 30 йил ичида энг кучли авлод етишиб чиқди. Ҳар бир позицияда ёки топ, ёки жуда кучли ўртамиёна ўйинчи бор. Бундан ташқари, захира ўриндиғида ўйинни кучайтира оладиган яхши ўйинчилар бор.

Таркиб жуда тажрибали, аммо ёши "улуғ" эмас. Кўплаб футболчилар Европанинг топ-5 чемпионатларида ўйнашади, миллий жамоа эса доим катта турнирларга боради.

Терма жамоа атрофида сокин атмосфера бор. Қачондир Левандовски ва Блашчиковски ўртасидаги жанжал ҳақида миш-мишлар янграганди, аммо иккинчисининг кетиши билан барчаси тугади.

Мудофаа заиф ўйнайди. Бу ҳақда юқорида айтиб ўтган эдик. У Бельгия ва Нидерландия каби топ жамоаларга қарши туриб бера олмайди. Мудофаа ҳудудида фаолроқ ўйнаш ёки ўйинни бутунлай қайта қуриш керак. Аммо, бу мураббийнинг иши.

Мураббий. Федерация нега Михневичга бунчалик мафтун бўлганини тушуниш қийин. У барча клубларда бир йилдан ишлаган, ундан ортиқ эмас. Польша терма жамоаси мураббийлиги учун мос келадиган жиддий муваффақиятлар йўқ. Ҳа, Швециядан ўтишди. Амом кейин... барча ўйинлар – шунчаки даҳшат.

Польша жуда ҳам секин ўйнайди. Аммо, уларда тезкор ўйин қилишга имкон берадиган ижрочилар бор. Бундай ўйин кучли жамоаларга қарши ўйинда панд бериши мумкин.


Тахминий таркиб:



Залевски ёки Камински ўнгда ўйнайди, Зелиньски Горальскининг ўрнини эгаллайди.

Майдон марказида учбурчакни қайта қуриш мантиқий кўринади – Модер ўрнига Криховяк ва шунда икки таянч ярим ҳимоячиси бўлади.

Милик майдонда пайти 3-5-2 схемаси ҳам қўлланилиши мумкин.



Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика