Latest news

01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  1 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  16 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  7 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  70 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67

Муҳтор Қурбонов: "Биз бугун ҳаққоний ғалабага эришдик" News

Муҳтор Қурбонов: "Биз бугун ҳаққоний ғалабага эришдик"

“Сўғдиёна”-“Шўртан” (0:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “Шўртан” жамоаси бош мураббийи Муҳтор Қурбонов иштирок этди.

– Ўйлайманки бугунги ўйин анча қизиқарли бўлди. Очколар ҳар иккала жамоага ҳам керак эди. Биз бугун ҳаққоний ғалабага эришдик. Уйдаги ўйинимизда “Нефтчи” устидан қозонилган ғалаба йигитларни анча руҳлантирганди. “Сўғдиёна” ҳам ёмон ўйин кўрсатмади. Фақатгина ўша иккинчи бўлимда киритилган тезкор икки гол бизга фойда келтирди. Бугунги ўйин учун йигитларга катта раҳмат айтаман.

– Иккинчи даврада биринчи даврада йўл қўйган ҳатоларимизни тўғирлашга ҳаракат қилаяпмиз. Имкон қадар ҳужумкор ўйин кўрсатаяпмиз. “Бунёдкор”, “Локомотив” жамоалари билан бўладиган ўйинлардаям иккита ҳужумчи билан ҳаракат қиламиз. Бунда эса ҳимоячиларимизга ҳам енгилроқ бўлади.

– “Сўғдиёна” олий лигада қолишга бемалол кучи етади деб айта оламан. Футболчиларнинг барчаси маҳаллий ва ёш йигитлардан ташкил топган. Фақатгина маҳорат бобида бироз омад етишмаяпти. Энг асосийси йигитларда шижоат бор.

– Мени ўзим ҳам футболчилик даврларимда Жиззахда ўйнаганман. Ўша вақтлари ҳам стадион мухлислар билан тўлиб тошарди. Жиззах халқи футболни жудаям яхши кўради. Ман ўз шогирдларимни ҳам огоҳлантиргандим. Стадион мухлисларга тўлади, ҳаяжонланмасдан ҳаракат қилинглар, деб. Гарчи мен рақиб жамоа вакили бўлсам ҳам мухлисларга ҳавасим келди. Уларга ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаб турганликлари учун раҳмат айтаман.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика