Latest news

02:36ЖЧ-2026 саралаши. БАА Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  1 02:29Баҳром Ҳайдаров: "Навбаҳор" каби жамоага қарши ўйинда 0:3 ҳисобидан кейин ўйинга қайта олиш жуда қийин"  0 02:25Ла Лига. "Барселона" мавсумдаги сўнгги ўйинда меҳмонда "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 02:11А Серия. "Рома" сўнгги турда "Торино"ни мағлуб этди, аммо параллель ўйинда "Юве" меҳмонда "Венеция"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўрин билан ЧЛга йўл олди  31 01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  1 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  15 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  9 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  39 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96

Муҳсин Убайдуллаев - Мексика, жароҳат ва Элгужа ҳақида News

Муҳсин Убайдуллаев - Мексика, жароҳат ва Элгужа ҳақида

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Муҳсин Убайдуллаев ушбу мавсумни "Қизилқум" сафида бошлади.

Жамоанинг асосий футболчисига айланиб бўлган Убайдуллаев билан суҳбат қуришга қарор қилдик.

- Одатий савол, футболга қандай кириб келгансиз?

- Футболга киришим жуда ажойиб бўлган. Тахминан 15 ёшда ўзим туғилиб ўсган Бувайда туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби стадионда машғулот ўтказятган болаларни томоша қилиб ўтирганимда бирдан биринчи мураббийим Ҳошимжон Ўтановга бориб мени ҳам синаб кўришини сўрадим шунда у майли форманг бўлса кийиб бизга қўшил дегандилар.
 
- Профессионал футболга қандай ўтгансиз?

- Тошкентдаги тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги чемпионатга Фарғона вилояти шарафини ҳимоя қилиб борганмиз. Ушбу мусобақада қатнашганимизда Алексей Eвстафеев ва Аҳмаджон Мусаев мени Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига таклиф этишганди. Йиғинда қатнашган пайтда Тошкентнинг “Пахтакор” клуби билан биринчи профессионал шартномамни тузганман. Фурсатдан фойдаланиб ўз йўлимни топиб кетишимда менга футбол сабоқларини ўргатган Хушбек Қосимов ва Рустам Ариповларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.


 
- 2011 йилда сиз U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этгансиз. Мексикадаги мундиалдан қандай хотиралар қолган?

- Мексикадан ажойиб таассуротлар билан қайтганмиз. Дунёнинг нариги чеккасига бориб у ердаги маҳаллий мухлисларни ўзимизга қарата олгандик. Жаҳоннинг энг кучли 8 терма жамоаси орасига кира олгандик. Мураббийлар жуда ҳам аҳил жамоани йиғишган эди. Ғалабаларимизнинг омили бирдамлилигимизда эди.
 
- “Пахтакор” клубида деярли майдонга тушмагансиз. Фарғонанинг “Нефтчи”га ўтиш қандай амалга ошган?

- 2015 йилда Мурод Исмоилов “Нефтчи” бош мураббийи эди ва мени ўз жамоасига таклиф қилди. Ўйланиб ўтирмасдан бу таклифни қабул қилиб “Нефтчи” жамоаси билан шартнома туздим. Мурод Исмоилов Мексикадаги мундиалга ёрдамчи мураббий сифатида борган эди. Шу боис ушбу мураббийни жуда яхши билар эдим.
 
- Бу йил бошида сизни Муборакнинг “Машъал” клубига ўтганингиз эълон қилинганди. Бироқ мавсумни “Қизилқум” сафида бошладингиз.

- Тўғри йил бошида “Машъал” билан шартнома тузгандим. Лекин жамоа ПРО-лигада иштирок этадиган бўлди. Шунда “Машъал” клуби раҳбарлари кимда Суперлигадан таклиф бўлса кетишимиз мумкинлигини айтишди. Бу орада Ҳамиджон Актамов Навоийнинг “Қизилқум” клубига таклиф қилди.
 
- Демак "Машъал" сизни ижарага берган?

- Йўқ, "Қизилқум"дан таклиф тушгач "Машъал" билан келишган ҳолда шартномани бекор қилгандик. Айни пайтда Навоий клубининг тўлақонли аъзоси ҳисобланаман.


 
- "Қизилқум"нинг бу йилги мақсади қандай?

- Суперлига бу йилдан янги форматда ўтказилмоқда. Биринчи босқичда "Қизилқум" ўз олдига кучли олтиликка киришни мақсад қилиб қўйган.
 
- Ушбу мавсум кашифёти сифатида тилга олинаётган Элгужа Григалашвили билан бир жамоада тўп тепаяпсиз. У қандай инсон?

- Футболчи сифатида жуда профессионал. Инсонлик томондан майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам жуда ҳам самимий ва қувноқ инсон.
   
- Юқорида Суперлига янги форматга ўтди дедингиз. Янги мавсум ҳақида фикрларингиз қандай?

- Бу йилги баҳслар жуда ҳам шиддатли ўтмоқда, жамоалар ва ўйин савияси ҳам ўсган. Энг асосийси барча ўйинлар томошабоп ва қизиқарли кечмоқда. Биронта учрашув осон ўтаётгани йўқ.
 
- Футболда омадлиман дея оласизми?

- Албатта омадлиман. Сабаби фаолиятимда умуман жиддий жароҳат олмаганман, бундан кейин ҳам бўлмасин.


 
- Ёшликда футболга кириб келганда ўз олдингизга қандай мақсад қўйгансиз?

- Кичкиналигимда мақсадим битта эди хорижда ўйнаш. Худо хоҳласа шу мақсад сари интилишда давом этаман.
 
- Шу кунгача хориж клубларидан таклиф бўлганми?

- Йўқ ҳозирча бўлмаган. Бироқ ҳали ёшман ва таклиф бўлишига ишонаман.
 
- "Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамовга қандай таъриф берасиз?

- Ҳамиджон Ғуломович жуда ҳам босиқ ва ўз ишига профессионал ёндашадиган мураббий.
 
- ОАВ орқали кимларга раҳмат айтмоқчисиз?

- Юқоридаги санаб ўтган барча инсонларимга раҳмат айтмоқчиман. Доим соғ-саломат бўлишсин. Футболчиларни тарбиялашдан чарчашмасин.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика