Latest news

01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  1 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  0 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  0 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  9 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  5 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  1 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  12 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  2 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  3 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  9 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  13 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  15 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  25

Муҳсин Низомиддинов: “Тартиб-интизом ва аҳиллик муваффақиятларимиз гарови бўлмоқда” News

Муҳсин Низомиддинов: “Тартиб-интизом ва аҳиллик муваффақиятларимиз гарови бўлмоқда”

Ёшлар лигасида “Қўқон-1912” жамоаси мана 7-турки мағлубиятга учрамай келмоқда. Бунинг натижасида жамоа турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.


 Кеча “Қўқон-1912” – “Бухоро” (3:2) учрашувидан сўнг ёшлар жамоаси мураббийи Муҳсин Низомиддинов билан суҳбатлашиб, бир қатор саволларга жавоб олдик.

- Муҳсин ака, аввало жамоангизнинг навбатдаги муҳим ғалабаси билан табриклаймиз. Даставвал ўйин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз.

- Учрашувда йигитларнинг харакатларидан кўнглим тўлди. Ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнаганимизни ҳисобга олиб айтадиган бўлсак, бизни фақат ғалаба қониқтирарди. Шунинг учун бор эътиборни уч очкони қўлга киритишга қаратдик. Бугун футболчиларнинг иштиёқи эвазига ғалаба қозондик деб ўйлайман. Негаки бу йил Қўқон шани учун жон қойитиб ўйнайдиган йигитларни йиғганмиз. Уларнинг кўзида ўт ёниб туриши кишини хурсанд қилади ва бу ҳам қайсидир манода ғалабамиз гарови бўлмоқда дейишим мумкин.

- Олдинги баҳсларда ўзини кўрсатишга эришган марказий ярим ҳимоячи Ойбек Рустамовнинг бугунги учрашувда ўйнамаганини қандай изоҳлайсиз?

- Истардимки ушбу футболчини бугунги учрашувда ҳам ёрдам беришини. Афсуски Рустамовда жарохат бор эди. Ойбек 1997 йилда туғилган ёшлар терма жамоасига номзод ўйинчимиз саналади. Умид қиламанки кейинги баҳсларда унинг хизматидан фойдаланамиз. Ундан ташқари яна жароҳат сабаб бизга ёрдам бера олмаётган 2-3 нафар ўйинчиларимиз бор. Лазиз Назиров билан Иброҳим Мухторов. Уларни ҳам кейинги ўйинлардан майдонга тушира бошлаймиз.  

- Чемпионатнинг 7 тури ортда қолди. Бошқарувингиздаги “Қўқон-1912” ёшлар жамоаси эса 6та ўйин ўтказиб, мағлубиятга учрамасдан келмоқда. Бунинг сири нимада?

- Энг муҳими жамоада тартиб-интизом биринчи ўринда туради. Кўз тегмасин йигитлар аҳил. Мен ҳам ўз навбатида улар билан ўртоқ, ака керак бўлса отадек муомалада бўлиб, жипслаштиришга уринаман. Вақтида танбеҳ бериб, пайти келса руҳий жиҳатдан қўллаб-қувватлайман. Юқорида айтиб ўтганимдек, футболчиларда Қўқон шани учун муносиб ўйнашга иштиёқ юқори. Ҳар бир баҳсда рақиб ким бўлишидан қатъий назар, уни хурмат қилган холда муносиб курашяпмиз.  

- Муваффақиятли одим. Бу омадми ёки тасодиф?

- Омад 1-2та ўйинда қулиб боқади ва шунда муваффақият қозониш мумкин. Ўйлайманки биз мехнатимиз эвазига муваффақият қозоняпмиз. Юқорида айтганимдек, жамоада тартиб-интизом юқори даражада. Бу жуда муҳим. Устозимиз Юрий Саркисян айтганди: энг қийин футболчиларни ўйиндан-ўйинга тайёрлаш. Мени хурсанд қилгани 1-турда “Динамо”ни майдонида ғалаба қозонганимиз. Шундан кейин кайфият ҳам кўтарилиб, йигитларни ўзида ишонч ортди.  

- Жамоангизнинг кетма-кет муваффақиятларидан сўнг кўпчилик илиқ фикрларни билдирмоқда. Бунга қандай қарайсиз?

- Мен сизга айтсам, ҳали юқори чўққини забт этдик дея олмайман. Гарчи мағлубиятга учрамаётган бўлсакда, йигитларнинг кўпчилигидан ҳозирча кўнглим тўлгани йўқ. Улар асосий жамоада ҳам ўйнаши учун янада ўз устида ишлаши зарур. Умид қиламанки йигитлар янада ўсишга эришади. Тўғри, жамоани бу йил янгитдан туздик. Лекин қўл остимдаги йигитларнинг айримлари турли ёшдаги терма жамоаларга номзод ўйинчи саналади. Ишонаманки биздан ҳам яна терма жамоа савиясидаги футболчилар етишиб чиқади.  

- Очиғи, кўпчилик “Қўқон-1912” ёшлар жамоасидан бу даражада юқори ўринларни кутмаганди. Кейинчалик кўпчиликнинг фикри кескин ўзгариб кетгани аниқ. Тўғрими?    

- Жамоани бу йил янгитдан туздик ва уни муносиб равишда қўлдан келганича шакллантиришга уриндик. Балки сиз айтгандек, кўпчилик бизга бошида жиддий қарамагандир. Лекин ўзингиз кўриб турганингиздек, натижаларимиз ижобий кечмоқда. Шундан кейин айрим мураббийлар мендан маслаҳат сўраб, иш жараён қандай эканлиги билан қизиқди. Бу жуда қувонарли. Насиб қилса ушбу руҳиятни ушлаб қолиб, мавсумни юқори ўринларда тугатишга харакат қиламиз.

- Мураббий сифатида бу йил дебют мавсумингизни ўтказмоқдасиз. Таассуротлар қандай?

- Жуда ҳам хурсандман. Ҳаётим футболдан иборат. Ўз севган касбинг билан шуғулланиш бу – бахт. Ютқазишни сира хоҳламайман. Шунинг учун доим Яратгандан сўрайман, ғалабаларимиз сони кўп бўлишини. Уй жой, автомашина буларнинг ҳаммаси бор. Фақат мураббий сифатида ишлаб Қўқонда курашчан жамоа бўлишида ўз ҳиссамни қўшиш. Ўзбекистон терма жамоаларига муносиб футболчиларни етказиб бериш ниятим бор.  

- Раҳбарият томонидан бўлаётган эътибор қай даражада?

- Раҳбарларимиз имкон қадар бизга қулай шароитларни яратиб бермоқда. Нолимаймиз ва ишлашда давом этамиз. Мехнатимиз зое кетмаётганини кўриб, бир томондан қувонасан киши.

- Бош мураббий ҳам ўйинларни кўриб бораётган бўлса керак?

- Албатта, Рустам Раҳмонович ҳар бир баҳсимизга келиб, ўйинимизни кузатмоқда ва айрим ёшларни кўз остига олиб қўйган. Уларга яна озгина вақт керак. Бош мақсадимиз ҳам асосий жамоага муносиб ўйинчиларни тайёрлаб бериш. Ўйлайманки яқин орада яна Қўқондан таниқли номлар чиқади. Бу йил биз ёшлар лигасида энг ёш жамоалардан биримиз десам хато бўлмаса керак. Расмий ўйинларда ҳам кўпинча ёшларни майдонга туширяпмиз.  

- Олдинги суҳбатларимизда туманларга бориб ёшларни кўздан кечиряпман, маъқул келганларини ёшлар жамоаси кўригига таклиф этиб, синовдан ўтказяпмиз дегандингиз. Ҳозир ҳам ушбу жараён давом этяптими ёки яна қишда киришиладими?

- Йўқ, селекция жараёнини тўхтатмаганмиз. Гарчи ёшларни айни дам ПФЛ рўйхатидан ўтказишни имкони бўлмасада, уларни кузатиб боряпман. Бўш вақтим бўлди дегунча болалар ва ўсмирлар футбол мактабларига бориб, иқтидорлиларни кузатаман. Уларнинг рўйхатини ҳам тузиб чиққанмиз ва кузатишда давом этамиз. Чунки келаси йил ёшлар жамоамиздан асосийга ўзини кўрсатишга эришган футболчиларимиз ўтадиган бўлса, уларнинг ўрнини муносиблари билан тўлдириш жоиз бўлади. Яна қайтараман Қўқонда истеъдодли футболчилар кўп. Ишонинг яна 2-3 йилдан кейин четдан ўйинчи аҳтаришни хожати қолмайди.

- Ортда қолган 6та ўйиндан қайси бири жамоангиз учун қийин кечди деб ҳисоблайсиз?

- Бу борада Самарқанддаги баҳсни айтган бўлардим. Чемпионатнинг илк расмий ўйини. Йигитларнинг кўпчилиги шу куни катта футболда дебют учрашувини ўтказарди. Табиийки ҳаяжон бўлади. Биринчи ўйиндаги ғалабамиз кейинги учрашувларга руҳан тетик бўлишимизни таъминлади. “Олмалиқ” ва “Машъал” билан сафарда ўйнадик. Аслида улардан ҳам уч очко олсак бўладиган учрашув эди. Айрим сабабларга кўра, дуранг қайд этдик. “Машъал” таркибида маҳоратли ўйинчилар сони кўп эди. Бизда эса аксинча деярли ёшлар ўйнади. Шунга қарамай уларга муносиб қаршилик кўрсата олдик. Шунда амин бўлдимки, ёшларимизга қўрқмасдан ишонч билдирсак бўлаверади. Нисбатан энг ёққан ўйинлардан шу бўлди мен учун.

- Бугунги кунда нафақат “Қўқон-1912”да балки Ўзбекистонда ҳужумчилар муаммоси юзага келган. Бу борада сиз қандан иш олиб боряпсиз?

- Тўғри таъкидладингиз. Ҳақиқатдан ҳам голни олдиндин ҳис қилиш қобилиятига эга бўлган ҳужумчилар танқислиги юзага келган. Имкон қадар машғулотларда ҳужумчилар билан ҳам аҳлоҳида ишлаяпмиз. Бугунги ўйинда ҳужумчи Азамат Турсуновдан нисбатан кўнглим тўлди. У берилган кўрсатмаларни аниқ бажарди ва гол урди. Қолган ҳужумчиларимизда ҳам аста-секин ўсиш кўзга ташланмоқда. Олдинги чизиқ вакиллари билан қандай ишлаш кераклиги ҳақида собиқ ҳужумчилар билан ҳам гаплашиб, масҳалаҳат оламан. Қолаверса Рустам ака Абдуллаев ҳам ўз вақтида ҳужумчи бўлгани учун бу борада ҳам йўл-йўриқ кўрсатиб туради.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика