Latest news

00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  0 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  4 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  6 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  7 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  2 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  13 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  40 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  2 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  3 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  4

Муҳсин Низомиддинов: "Рашид Ғофуровга тасанно" News

Муҳсин Низомиддинов: "Рашид Ғофуровга тасанно"

Про-лиганинг 15-турида "Навбаҳор-Фарм" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Қўқон-1912" бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов ўз фикрларини билдирди.

- Икки хил тайм кўрдик. 3 очко мақсадимиз эди ва бунга эришдик. Рашид Ғофуровга тасанно айтаман, ёш йигитлардан Про-лигада кураша оладиган жамоа шакллантирибди. Мутахассис сифатида унинг фаолияти учун миннатдорлик ҳам билдираман. Яхши ўйин бўлди, кутилган натижага эришдик. Қўқондан мухлислар келди, бизни қўллаб туришди. Уларга раҳмат айтаман.

- Қўшимча дақиқаларда гол урилгунча ғалабага ишонганмидингиз?

- Ҳар бир мураббий ўз жамоасига ишонади. Мен ҳам жамоамга ишонаман. Биринчи бўлимда голга тортадиган 5та вазиятимиз бор эди. Агар уларнинг бирортасидан фойдаланганимизда бунчалик қийналмасдик. Лекин "Навбаҳор-Фарм" жамоаси ҳам биз кутган ўйинни кўрсатди. Шу сабабли бизга жуда қийин бўлди. Асосийси - сўнгги дақиқада гол уриб, ғалабага эришдик.

- Қўқондаги ўйинда жанговар 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Ўша ўйин билан буниси қанчалик фарқ қилди?

- "Навбаҳор-Фарм" таркибидаги ёши катта футболчилар кетган, буни яхши биламиз. Лекин шунга қарамай Рашид Ғофуров жамоасини зўр тайёрлаган. Бундан хурсанд бўлдим. Шу йигитлар билан биринчи даврадагидан-да кучли жамоа яратган. Агарда улар шундай кетишса, бундай ўрин уларга ярашмайди. Улар бундан тепароқда бўлиш керак. Лекин ўйин сифати биринчи даврадагидан анчагина яхши.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика