Latest news

07:35Суперлига. Бугун учта учрашув бўлиб ўтади  4 02:55ЛаЛига. "Барселона" "Осасуна"дан реванш олди  22 02:14Серхио Агуэро "Манчестер Сити" ҳақида: "Шу кунлар келиши керак эди"  8 01:53БАА. 2та пенальтидан гол урилмаган ўйинда "Ал Батеҳ" ғалабага эришди, Ғаниевдан ассист  12 00:55Эмилиано Мартинес термадаги фаолиятини қачон якунлашини айтди  1 00:37Антони: "Болалигимда баъзида мактабга оч кетардим"  2 23:55Суперлига. "Хоразм" - "Бухоро" ўйинида 5 та гол урилди, Қўқонда эса нурсиз дуранг  1 23:50Давид де Хеа бир йил футболсиз қолгани ҳақида: "Ҳаётимдаги энг яхши йил бўлди"  0 22:51Баҳром Ҳайдаров: "3 очко бизга сув ва ҳаво каби зарур эди"  6 22:43Анвар Бердиев: "Насаф" ва "Навбаҳор"? Чемпионатда барибир ҳамма билан ўйнаймиз"  6 22:15Ислам Махачев футбол тарихидаги энг зўр 3 футболчи номини айтди  7 21:46АПЛ клубларга қўшимча қулайлик яратди  0 21:25Нурсиз ўйинда "Қўқон-1912" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  30 20:27Ҳаким Фузайлов 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг: "Қўрқинчили ҳолат юз бергани йўқ"  3 20:22Улуғбек Бакаев: "Ўйин вақтини чўздик деб ўйламайман"  17

Муҳсин Низомиддинов: "Рақиб футболчисининг зарбасини Оливер Кан ҳам қайтара олмасди" News

Муҳсин Низомиддинов: "Рақиб футболчисининг зарбасини Оливер Кан ҳам қайтара олмасди"

Про лига 14-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Юниред" учрашувидан (2:1) сўнг мезбонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Бугун натижа биз томонда бўлди. Учрашув қийин руҳда ўтишини билардик. "Юниред" яхши жамоа. Бироз қийинчиликка учрадик, шунга қарамай, ғалабага эришдик. Бундан хурсандмиз. 

- Жамоа посбони икки ўйиндан бери узоқ масофадан йўлланган зарба натижасида дарвозасидан тўп ўтказиб юбормоқда. Машғулотларда бу борада ишланяптими? Шунингдек, Жасур Ўриновнинг қайдномага киритилмаганининг сабаби нимада?

- Жасур Ўриновнинг оёғидаги тирноқ қисмида йиринглаш бор эди, у "Машъал" билан баҳсда ҳам укол олиб, ҳаракат қилганди. Бироқ жароҳат даво этиб, шу боис уни қайдномага ҳам киритмадик. Дарвозабон Нортожиевга келсак, унга йўлланган зарбани исталган посбон ўтказиб юбориши мумкин. Бизда уч нафар дарвозабон бор, барчасининг салоҳияти бир. Активликни ушлаб туриш учун уларни ўйиндан ўйинга алиштиряпмиз. Нортожиевга йўлланган зарбани Оливер Кан ҳам қайтара олмасди. Ўйин давомида бундай вазиятлар учраб туради. Бугун супергол урган Ислом Шариповни биринчи даврада сафимизга қўшиб олмоқчи эдик. Бироқ лимитимиз тўлиб қолгани учун уни қўлга кирита олмадик. Унинг келажаги порлоқ. 

- "Динамо"га қарши ўйинни ҳал қилувчи аҳамиятга эга беллашув дея оласизми?

- Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Худо хоҳласа, Суперлига йўллланмасини ҳал қиламиз.

- "Юниред" ҳақида нима дея оласиз?

- "Юниред" зўр жамоа, футболчилари характер намойиш эта олишди. 


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика