Latest news

10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  0 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   0 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  7 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  1 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  1 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  19 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3

Муҳсин Низомиддинов: "Ҳеч кимдан кам жойимиз йўқ" News

Муҳсин Низомиддинов: "Ҳеч кимдан кам жойимиз йўқ"

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Икки томон ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди. Натижа "Машъал" томонида бўлди.

- Сиз бугунги ўйин қайдномасида техник директор сифатида кўрсатилдингиз. Жамоада бош мураббий йўқми?

- Бош мураббий борасида анчайин изландик. Раҳбариятнинг сўнги қарори билан бош мураббийлик вазифаси менга ишониб топширилди. Мақсад сари интилишда ҳаракат қиламиз. 

- Бугун "Машъал" бир киши кам бўлиб жамоангизни мағлуб этди. Гуруҳдаги вазиятни қандай баҳолайсиз?

- Мен мураббий сифатида жамоадан ҳар бир ўйинда ғалаба ҳоҳлайман. Бу борада ишлаяпмиз. Кўрдинглар, оз бўлсада, шунча йўл босиб, Қўқондан келиб, бизга мухлислик қилишаяпти. Ҳар доим улар учун ҳаракат қилишимиз керак. "Сурхон" билан ўйинга ҳам фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Биз учун рақибнинг аҳамияти йўқ. Масалан, "Насаф" билан ҳам йигитлар ёмон ҳаракат қилишмади.

- Жамоа олдидаги мақсад қандай?

- Бугун ютқазганимиз жамоа олдида мақсад йўқлигини англатмайди. "Қўқон-1912"ни Суперлигага қайтариш учун ишлаяпмиз. Бугун кўп футболчиларни кўриб олдим. Ёш ёки тажрибали футболчи, биз ҳамманинг имкониятларини чамалаб олишимиз керак. Кимдир ўйнамаяпти, кейин ўйнаб кетади. Мақсадимиз юқори, шу вазифа йўлида интиламиз. Ҳеч кимдан кам жойимиз йўқ.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика