Latest news

19:04"Реал" — "Барселона". "Эл Класико" учун таркиблар маълум  7 18:30Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" (матнли трансляция)  2 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  34 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  94 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  12

Муҳсин Низомиддинов: "Футболчи — одам, у ҳам чарчайди" News

Муҳсин Низомиддинов: "Футболчи — одам, у ҳам чарчайди"

Про лиганинг 13-тури доирасида "Дўстлик" билан учрашувдаги дурангдан кейин "Қўқон-1912" бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин вазиятларга, ҳиссиётларга бой бўлди. Ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Вазиятларимиздан фойдаланганимизда, якуний ҳисоб бошқача бўларди.

- "Дўстлик"нинг сўнгги натижаларидан келиб чиқиб, "Қўқон-1912" жамоаси футболчилари секин ўйин билан ютамиз деб ўйлашди шекилли. Ўйин якунига қадар футболчиларингиз бор кучи билан ўйнашмади.

- Тўғри, шундай дейиш мумкиндир. Бироқ Суперлига ўйинларида ҳам кўряпмизки, ҳаво иссиқлиги сабабли юқори темп намойиш қила олишмаяпти. Футболчи ҳам одам, у ҳам чарчайди. Бугунги темп эса ҳавога яраша бўлди. Ҳаво учун яхши темп кўрсатдик. Сиз айтган нарса менсимаслик эмас, сифатга тааллуқли. Йигитлар ҳавога қарамасдан бор кучи билан югуряпти, лекин уларда маҳорат кам. Шу сабабли футболчилар нотўғри пас бериб қўйишади, тўпни нотўғри тўхтатиб қўйишади ва ўйин секинлашиб, ўйлаган комбинациямизни чиқара олмаяпмиз. Шуни ҳисобига ўйинимиз секинга ўхшамаяпти.

- Бугунги ўйиндан кейин жамоа 5-ўринга тушиб қолди. Истеъфо ҳақида ўйламаяпсизми?

- Буни раҳбарият ҳал қилади. Биз ишлашда давом этамиз.

- Дониёр Исмоилов майдонга тушганидан кейин ўйин сифати яхшиланди. Уни асосий таркибда майдонга туширса бўлмасмиди?

- Ҳар бир мураббийнинг ўйинолди режаси бўлади. Режамиз бўйича Шаҳзод Бешимов биринчи бўлимда тезлик бериши керак эди. Ҳаво иссиқлиги сабабли биринчи бўлимда тўпни назорат қилиб турдик ва шунга яраша 3-4 вазият яратдик. Дониёр Исмоилов эса катта тезликка эга футболчи, иккинчи бўлимда рақиблар чарчаса улардан қочиб кетиб, вазиятлар яратишини режа қилгандик. Режа ўхшади, шунчаки гол етишмади.

- Ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

- Ўзимиз хато қилдик. Кўплаб вазиятлардан голлар ура олмадик. Бу футбол. Ўзимиз айбдормиз. Тўғри, ҳаво ҳам, рақиб ҳам голга ҳалақит қилади. Шу сабабли сифатли футболчилар олиб, ўйинларга тайёрланиш керак.

- Ёзги трансферлар ойнаси вақтида қайси позицияларга футболчилар олиш режада бор?

- Марказий ҳимоя, марказий ярим ҳимоя ва ҳужум. Ҳар бир ўйинда 5-6 та вазиятларга эга бўляпмиз, лекин голлар ура олмаяпмиз. Биринчи даврада ёш йигитларга имконият бердик ва барчани кўриб олдик. Барчада потенциал бор деб кўриб чиқдик. Уларнинг бори шу экан, даражасини қўшиб юбора олмаяпти. Агар қўша олишганида ҳар бир ўйинда 3 очко олган бўлардик. Бизга голлар етишмаяпти. Шу сабабли таркибни кучайтирамиз.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика